«Муҳташам юз йил» сериали режиссёрлари ака-ука Яғмур ва Дурул Тайланлар йирик лойиҳага қўл урди, деб хабар беради «Rusturkey.com».

Фото: Getty Images

Янги сериалда бош роллардан бирини Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланувчи актёрларидан бири Чағатой Улусой ижро этади.

«Барбаросса» деб номланган ушбу сериалда Улусой Оруч Рейс образини гавдалантиради. Сериал таниқли турк денгиз флоти қўмондони Хайриддин Пошшо Барбаросса ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш жараёнлари билан ES Film компанияси шуғулланади.

Уч мавсумдан иборат бўладиган сериал Туркиянинг TRT1 телеканалида эфирга узатилади.

Маълумот учун, Чағатой Улусой Туркиянинг таниқли актёри ва модели. 2019 йилда у сериаллардан энг кўп даромад олган актёрлар рейтингига етакчилик қилган. Ўзбек томошабинларига Чағатой «Ичкарида» сериали билан яхши таниш.