Японияда яшовчи эркак ит деб ўйлаб боқиб олгани аслида тулки боласи бўлиб чиқди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Twitter

Марси исмли эркак трассада ит боласини кўриб қолди ва уни уйига олиб кетди. У ит йўқолиб қолган бўлса, уни топиш осон бўлиши учун жониворнинг расмини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Луна лақабли кучукчанинг аслида тулки эканлигини маълум қилди. Эркак жониворни ветеринарга олиб борди ва у ҳам бу маълумотни тасдиқлади.

Япониялик Лунага ғамхўрлик қилишда давом этди, бироқ кейин уни махсус фермага топширишига тўғри келди. Чунки Японияда уйда тулки боқиш тақиқланган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Twitter