Америкада машҳур актриса Мэрилин Монро яшайдиган уйни унга икки томчи сувдек ўхшайдиган қиз сотиб олди, деб ёзади Daily Mail.
25 ёшли Жасмин Чизвелл ўз кумирига ҳар томонлама ўхшашга ҳаракат қилади. У Шотландияда туғилиб ўсган, бироқ яқинда АҚШга кўчиб келди. Қизнинг ўзи ҳам актриса.
Жасмин бир неча йил аввал ретро-услуб билан қизиқиб қолди ҳамда ўтган асрнинг 50 йилларида яшаб ижод қилган актрисалар ижоди билан яқиндан танишди. У Мэрилин Монро ҳаёти ва ижодига шу қадар шўнғиб кетдики, актрисанинг образини тўлиқ ўзида акс эттиришга қарор қилди. Албатта, бунда Жасминнинг ўзи ҳам киносаноат вакили эканлиги муҳим роль ўйнади. У болалигидан турли кўрсатувлар ва шоуларда чиқиш қилиб келади.
Қиз ўз кумирининг уйида севгилиси билан яшамоқда. У кўнгил қўйган инсон ҳам ретро-услубга қизиқади.
Жасмин актрисанинг мухлислари у ҳақда кўпроқ тасаввурга эга бўлиши учун Instagram’даги саҳифасига Монронинг уйидан расмлар жойлаштиради ҳамда уй бўйлаб онлайн-экскурсиялар ташкиллаштиради. Қизнинг фолловерлари унинг афсонавий актрисага жуда ўхшашини айтади. Улар тез-тез Жасминдан Монронинг бирор фильмдаги образини акс эттиришини сўрайди.
Жасминнинг айтишича, у уйдан Мэрилин Монронинг имзоси ва у ўқиган журналларни топган. Бундан ташқари, уйда 100 йиллик ванна сақланиб қолган бўлиб, ундан Монро ҳам фойдаланган.
Изоҳ (0)