Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 207 кишига кўпайиб, 1936 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«19 май куни кечки пайт ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланиш бўйича 207 та янги ҳолат қайд этилган ва касалланганлар сони 1936 кишига етган, охирги бир суткада касалликдан ҳеч ким вафот этмаган», — дея маълум қилинган вазирлик томонидан.
Хабар берилишича, айни пайтда мамлакатда 3781 киши карантинда турибди, сўнгги кунларда 641 киши карантиндан чиқарилган.
Тожикистонда коронавирус жуда тез тарқалмоқда ва қурбонлар сони бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда, касаллик оқибатида 41 киши вафот этган Тожикистонда касалланиш бўйича дастлабки ҳолатлар 30 апрель куни тасдиқланган. Касалланганлар сони 14 май куни 907 нафарга етган бўлса, 19 майга келиб уларнинг сони 1936 нафарни ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)