Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 2-туридан ўрин олган баҳслар 17 май, якшанба куни бўлиб ўтди.
«Сеул» ўз майдонида «Кванжу»ни қабул қилди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Ҳан Чан Ҳи томонидан урилган чиройли гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
«Кванжу»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Рустам Ашурматов майдонда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, пойтахтликлар футболчиси Икром Алибоев учрашувда қатнашмади.
Яна бир ўзбекистонлик футболчи ҳаракат қилаётган «Соннам» клуби «Инчҳон Юнайтед»ни меҳмон қилди. Нурсиз дуранг билан якун топган баҳсда Жамшид Искандаров тўлиқ ўйнади.
Кей-Лига
2-тур баҳслари
17 май, якшанба
«Сувон» — «Улсан Ҳёндай» 2:3
Голлар: 1:0 — 45 Ко Шин Бом, 2:0 — 47 Крпич, 2:1 — 54 Жуниор Негао, 2:2 — 61 Ким Ин Сон, 2:3 — 89 Жуниор Негао.«Соннам» — «Инчҳон Юнайтед» 0:0
«Сеул» — «Кванжу» 1:0
Гол: 1:0 — 65 Ҳан Чан Ҳи.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)