Енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Тони Фергюсон чемпион Ҳабиб Нурмагомедовнинг қўллаб-қувватлашига жавоб қайтарди.
Аввалроқ Ҳабиб UFC 249 мусобақасида Жастин Гетжига енгилган Фергюсонни қўллаб-қувватлаганди.
«Ҳурмат, Ҳабиб. Сен ҳали ҳам менга 20 та «отжимание» қарзсан.
Отангнинг ҳолати яхшиланганидан мамнунман. Яқинда кўришамиз, болакай! Ҳақиқий финалга тайёргарлик кўришда давом эт», — дейди Фергюсон.
10 май куни АҚШнинг Флорида штатида бўлиб ўтган UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсон енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлиги учун кечган баҳсда Жастин Гетжига имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳ (0)