Айрим инглиз футболи мухлислари ҳақиқий, дунё даражасидаги юлдуз мақомига фақат Англия Премьер Лигаси – дунёнинг энг яхши футбол лигасида ўйнаш орқалигина эришиш мумкин деб ҳисоблайди. Месси, Иньеста ва бошқа қолган футбол даҳолари ҳам аслида ёмон ҳаракат қилмайди, бироқ улар ўзларининг қадрдон жамоаларида шу даражада қулай ўрнашиб олганки, бошқа бирор клубга ўтиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Бундан фарқли ўлароқ, Криштиану Роналду ва Тьерри Анри деярли ҳамма жойда ўйнашга қодир эканликларини исботлади. Бу уларни қолганлардан устун қўядими? Асло йўқ. Аммо бу улар учун ўтиб бўлмайдиган тўсиқлар йўқлигини амалда исботлайди.

Қуйида эса қандайдир сабабларга кўра, инглиз мухлисларининг ҳафсаласини пир қилган футболчилар тўғрисида сўз боради.

Хуан Куадрадо

Фото: Getty Images

Кимдир Куадрадони ҳеч қачон катта юлдуз бўлмаган деб айтиши мумкин, лекин тан олиш лозимки, у ҳар қандай жамоани ҳам кучайтира олади. Бунинг ўрнига эса Куадрадо Моуриньонинг ҳафсаласини пир қилди. А Серия учун яратилган колумбиялик футболчи «Челси» сафида атиги 15 марта кўриниш берган, холос.

Стефан Савич

Фото: Getty Images

Савич АПЛдан кетиши биланоқ жуда яхши ўйнай бошлади. Ўшанда(«Манчестер Сити») унинг иқтидорига етарлича баҳо берилмаганди. Ҳозирда «Атлетико»нинг асосий ўйинчиларидан бири Англияда бор-йўғи 20 та ўйин ўтказганди.

Давор Шукер

Фото: Getty Images

Шукернинг ёшини ҳисобга олиб, унинг «Арсенал»да ўтказган вақтини «кечирса» бўлади, боиси хорватиялик футболчи ўттиз ёшдан ошгач АПЛга кўчиб ўтганди. Тўғри, 39 та ўйинда 11 та гол ёмон натижа эмас. Аммо Жаҳон чемпионатининг (1998 йилги) «Олтин буца» совринини қўлга киритган ва «Реал»нинг собиқ юлдузидан кўпроқ нарса кутилганди.

Жорж Веа

Фото: Getty Images

1995 йилги «Олтин тўп» соҳиби «Стемфорд Бриж»га келганида аввалги Веадан асар ҳам йўқ эди. Унинг Англия Кубогида қаҳрамонлик кўрсатгани ва 15 та учрашувда бешта гол киритгани ҳам мухлис-у мутахассислар кутган натижаси эмас эди.

Фернандо Морьентес

Фото: Getty Images

Фернандо Морьентес Веа ёки Шукердан яхшироқ футболчи бўлганми? Йўқ. Аммо испаниялик собиқ ҳужумчининг муваффақиятини оқлаш сабаблари камроқ. У «Ливерпуль» сафида 60 та ўйинда атиги 12 та гол уради. Бу Чемпионлар Лигаси финалида ўз номига гол ёздириб қўйган ва Испания терма жамоаси таркибида 47 та беллашувда майдонга тушган футболчи учун даҳшатли натижа эди.

Рикардо Куарежма

Фото: Getty Images

Бир вақтлар иқтидорига юқори баҳо берилган ва бир неча маротаба ишончни оқламаган португалиялик ярим ҳимоячи Англияга келган вақти фаолиятининг чўққисига чиққанди. Унинг сўнгги жамоалари «Барселона» ва «Интер» эди. У «Челси»га Евро–2008 да гол муаллифи сифатида келганди, холос. Натижа? Голлар ва ассистларсиз тўртта ўйин!

Майкон

Фото: Getty Images

Шубҳасиз, 2010 йилнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Майкон «Манчестер Сити» мухлислари кутган ўйинчи эди. Аммо у 2012 йилда Англияда ўйнай бошлагач, худди алмаштириб қўйилгандек таассурот уйғотарди – бир йилда 13 та ўйин. Шундан сўнг «шаҳарликлар» унга тезда чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

Гонсало Игуаин

Фото: Getty Images

Очиғи, «Ювентус» ва «Милан» сафларида ҳам унчалик ёрқин ўйинлари билан ёдда қолмаган Игуаиндан ўзгача сермаҳсуллик кутилмаганди. «Челси» таркибида 19 ўйинда бешта гол урди, холос.

Херард Пике

Фото: Getty Images

Ўсмир бўлгани ва бор-йўғи 23 мартагина майдонга тушгани учун Пикени ориқча «койиш»нинг ҳожати йўқ. «Барса»нинг ажралмас қисмига айланган ўйинчи Англия («Манчестер Юнайтед»)да нега бунчалик муваффақиятсизликка учраганининг сабабини айтиш мушкул, эҳтимол ўшанда қўпол ўйин услуби унга бегона бўлгандир.

Диего Форлан

Фото: Getty Images

Кўплаб ҳужумчилар Англияга юлдуз бўлиш умидида ташриф буюради, аммо тажовузкор ўйинлардан қўрқиб «қочиб» қоладиганлари ҳам йўқ эмас. Форлан ҳам бунга яққол мисол бўла олади. «Манчестер Юнайтед» сафида 63 ўйин ўтказиб, 10 та гол урган. Аммо шундан кейин у иккита «Олтин бутса» ва Жаҳон кубогининг «Олтин тўп»ига лойиқ кўрилди.

Жером Боатенг

Фото: Getty Images

Агар «Манчестер Сити» Боатенгнинг уни ҳимоянинг марказига қўйиш ҳақидаги талабларини тинглаганида ва унга жамоага мослашиш учун яна бир йил муҳлат берганида, «Сити» мухлислари хурсанд бўларди. Аммо бўлажак Жаҳон чемпионини 16 та ўйиндан сўнг, қўйиб юборишга қарор қилинди. Ким билибди, дейсиз? Унинг Жаҳон чемпиони бўлишини!

Бастиан Швайнштайгер

Фото: Getty Images

Мундиал ғолиби машҳур Швайни Германиянинг ғалабасидан бир йил ўтиб «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолайди, аммо бундестим етакчисини Англияда таниб бўлмасди. Кўпчилик буни Моуриньонинг келиши билан боғлайди, аммо унгача ҳам Швайнштайгер самарадорлик уёқда турсин, ўйини билан ҳам мақтана олмаётганди.

Робиньо

Фото: Getty Images

«Олтин тўп»га даъвогарлик қилмаган, аммо «Реал» ва Бразилия терма жамоасининг юлдузи бўлган Робиньони «Сити» бўлажак етакчи сифатида кўради. Бунинг ўрнига эса Робиньо ўйинларни асосан захира ўриндиғидан кузатади ва камдан кам ҳоллардагина майдонда пайдо бўлади. Шунга қарамай дебют мавсумида 15 та гол уришга муваффақ бўлади. Рўйхатдаги бошқа футболчилар билан солиштирилганда анча яхши натижа.

Анхель ди Мария

Фото: Getty Images

Ди Мариянинг «Манчестер Юнайтед»да ўтказган вақтидан афсусланиши ҳаммага аён бўлса керак. Жамоа мухлислари ҳам у ҳақида унчалик ёрқин хотираларга эга эмас. Катта ниятлар билан харид қилинган аргентиналик футболчи бир мавсум давомида 3 та гол ва 10 та ассистни қайд этди.

Радамел Фалькао

Фото: Getty Images

Фалькао англиялик мухлисларини икки марта хафа қилган, дастлаб «Манчестер Юнайтед»да кейинчалик эса «Челси»да. Туманли Альбионга келишидан атиги икки йил аввал у «Олтин тўп»га даъвогар футболчилар орасида эди ва дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланарди. «Олд Траффорд»да эса у тўрттадан кўп гол ура олмади.

Андрей Шевченко

Фото: Getty Images

«Олтин тўп»соҳиби, Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган Шева «Челси»нинг том маънодаги юлдузига айланиши керак эди, аммо бунинг ўрнига у клубнинг энг қимматга тушган хатоларидан бирига айланди. Ўша вақтга келиб, Роман Абрамовичнинг клуби бир неча йиллардан бери украиналик футболчини жамоага жалб қилишга ҳаракат қилар ва охир оқибат бунга эришганди. Мухлислар бундан ниҳоятда хурсанд бўлишганди. Бунга асослар бор эди, шунчаки, ҳужум чизиғида Шевченко ва Дрогба жуфтлигини тасаввур қилишнинг ўзи етарли бўлган!

Аммо ҳаммаси режалаштирилганидек бўлмади. Шевченко ўтказган 48 учрашувида бор-йўғи тўққизта гол урди. Бу Киевнинг «Динамо»си ва «Милан» афсонасининг Англиядаги натижаси эди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!