Ла Лига жорий мавсумида стадионга ўртача томошабин ташрифи кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилди.
2019/20 йилги мавсумда энг кўп томошабин «Барселона»нинг уй стадионида қайд этилган. «Камп Ноу»га ҳар бир ўйинда ўртача 73 588 томошабин келган.
Иккинчи ўриндан 66 875 кўрсаткич билан «Реал» жой олган бўлса, Мадриднинг яна бир жамоаси «Атлетико» (57 314) кучли учликка якун ясаган. Рўйхатнинг сўнгги поғонасида «Эйбар» қайд этилган, жамоанинг ҳар бир учрашувига ўртача 6 059 томошабин ташриф буюрган.
Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида ўртача томошабин ташрифи бўйича топ-10 клуб:
«Барселона» — 73 588 томошабин
«Реал» — 66 875
«Атлетико» — 57 314
«Бетис» — 48 819
«Атлетик» — 40 980
«Валенсия» — 40 325
«Севилья» — 36 564
«Реал Сосьедад» — 30 990
«Эспаньол» — 23 513
«Вальядолид» — 19 849
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига баҳслари коронавирус пандемияси сабаб 27-турга келиб тўхтаб қолган. Унда «Барселона» 58-очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Реал» эса (56) кейинг ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)