Ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Жон Жонс оғир вазн тоифаси вакили Френсис Нганнуни жангга чорлади.
«Нима деб ўйлайсиз, қайси бири тезлик ва зарба техникаси борасида яхшироқ — Тиаго Сантосми ёки Френсис Нганну? Агар сиз Сантос билан учрашишимни истасангиз, у ҳолда ақлдан озиб қолибсиз. Ярим оғир вазн тоифасида исботлайдиган нарсам қолмади. Мен Нганнуга қарши жангда пул ишлаб олмоқчиман. Шартномани жўнатинг», — дея ёзади Жонс ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Ўз навбатида Нганну ҳам ушбу чорловни қабул қилди.
«Агар менинг техникамга дош бера оламан деб ўйласанг, нима ҳам дердим, бу яхши. Бироқ бир жабҳада фикрингга қўшиламан, ярим оғир вазнда сен исботлайдиган нарса қолмади, шундай экан бизнинг жанг катта пул учун бўлади», — дея жавоб қилди Френсис.
Эслатиб ўтамиз, Френсис Нганну 10 май куни бўлиб ўтган UFC 249 мусобақасида Жаирзинё Розенстрайкни 1-раундда нокаутга учратди.
Нганну оғир вазн тоифасида ҳаракат қилади ва мазкур йўналиш рейтингида Стипе Миочич (чемпион) ва Дэниэл Кормедан кейинги ўринда туради. Жонс эса ярим оғир вазн чемпиони ҳамда UFC умумий рейтинги етакчиси ҳисобланади.
UFC 249’нинг барча жанглари видеосини томоша қилинг.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)