Ҳар бир инсон биографиясида бошқаларни ҳайратга соладиган ҳолат бўлиши мумкин. Бундан машҳурлар ҳам мустасно эмас. Cosmopolitan нашри юлдузлар билан боғлиқ қизиқарли фактларни ҳавола этади.

Леонардо Ди Каприо

Фото: Getty Images

Ди Каприонинг онаси ўғлини таниқли рассом да Винчи шарафига Леонардо деб атаган. Таъ​кидланишича, Ирмелин итальян музейларидан бирида рассом суратини томоша қилаётганида, онаси қорнида бўлган Ди Каприо биринчи марта қимирлаган.

Леди Гага

Фото: Getty Images

Хонанда билан боғлиқ омадсиз воқеалар кўп бўлган. У мактаб йилларида қаттиқ калтакланган. Леди Гага болалигидаги айрим воқеалар унинг руҳиятига жиддий шикаст етказганини таъкидлайди.

Райан Гослинг

Фото: Getty Images

Актёр машҳур Backstreet Boys гуруҳининг ижрочиларидан бири бўлиши мумкин эди. У мусиқачи Эй Жей Маклин билан қўшни бўлган ва у билан гуруҳга қўшилишни муҳокама қилган.

Жулия Робертс

Ишониш қийин, аммо факт: актриса Жулия Робертснинг табассуми 30 миллион долларга суғурталанган.

Энн Хэтэуэй

Фото: Getty Images

Актрисанинг ота-онаси инглиз адабиёти, хусусан, Шекспирга бефарқ бўлмаган чоғи қизларини Уильям Шекспир рафиқаси шарафига Энн Хэтэуэй деб номлаган.

Жоан Роулинг

Фото: Getty Images

Ёзувчи иш вақтида хаёл сургани учун котибаликдан ҳайдалган. Шундан кейин Жоан «Гарри Поттер»ни ёзишни бошлаган.

Фото: Getty Images

Том Круз

Актёр турмуш ўртоғи Кэти ҳомиладорлигида чақалоқ ривожланишини кузатиш учун 100 минг долларга ҳақиқий УТТ (УЗИ) аппаратини харид қилиб, уйига олиб келган.