Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида муҳим лавозим ўзгаришлари юз берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Аюбхон Бобомирзаев Наманган шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003- йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У шу кунга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
У 2019 йил ноябридан бери Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Мавзуга доир: Олимжон Исаев Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди
Изоҳ (0)