Ўзбекистонда 12 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 10 кишига кўпайиб, 2519 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 2509 нафарга етгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1996 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.