• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳайдовчи киракашлик қилганини тан олди, транспорт бошқармаси ходими эса ҳайдовчидан узр сўради. Интернетда тарқалган видео тафсилотлари маълум бўлди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эвакуаторга ортилаётган машина ёнида ЙПХ инспекторидан кечирим сўраб, ялинаётган ҳайдовчи вазиятдан қутулиш учун ёлғон гапирганини тан олди. Бу ҳақда воқеа тафсилотларини ўрганган «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўша куни ҳақиқатан ҳам киракашлик қилаётган эдим, — дейди видеодаги ҳайдовчи Орзу Абдуллаев. — Кўчага чиқсам, бир киши ёнимга келиб манзилига олиб боришимни сўради. У одам маст экан. Унинг маст эканлигини ўша ердаги таксичилар ҳам кўрди. Маст фуқаро такси излаб, катта йўлга чиқиб кетди. Ҳатто машина уриб юборишига сал қолди. Шу боис уни манзилига олиб бориб қўймоқчи бўлдим. Йўлда ЙПХ инспектори тўхтатди. Инспекторга машинадаги одамни амаким деб айтдим, кейин қўшнимнинг амакиси, дедим. Вазиятдан қутилиш учун ёлғон гапирдим. Тўғриси, бунақа рейд бўлаётганини билмагандим. Хабарим йўқ эди».

    Жорий йил 9 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган видеода ҳайдовчи Орзу Абдуллаев ЙПХ инспекторига киракашлик қилмаётганини, машинасидаги фуқаро қўнғироқ қилганлиги учун манзилига етказиб қўяётганини айтган. Шунингдек, турмуш ўртоғи операция бўлганлигини, шароити оғирлигини маълум қилган.

    Самарқанд шаҳри, «Расадхона» маҳалласи, Ўрмон хўжалиги гузарида истиқомат қилувчи Орзу Абдуллаев отаси, турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди билан яшайди. Россияда ишлаб топган пули эвазига рўзғор боқаётган Орзу Абдуллаев машинани қарзга олганлигини, қарзидан яқинда қутулганлигини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Уйда тўрт ойлик фарзандим бор. Унинг овқати, ‘памперс’и учун пул керак эди. Дадам ишламайди, нафақахўр. Қолаверса, қанд касали бор. Мен мажбурликдан кўчага чиқдим», — дейди Орзу Абдуллаев.

    Жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган видеода ҳайдовчи турмуш ўртоғининг саломатлиги яхши эмаслигини, ҳозирда Самарқанд вилоят онкология диспансерида муолажа олаётганлигини ҳам айтган. «Дарё» мухбири билан суҳбатда Орзу Абдуллаев бу гапни инкор қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Турмуш ўртоғим шифохонада эмас. Тўрт ой аввал, аниқроғи, 2020 йилнинг 11 январь куни фарзандимиз жарроҳлик йўли билан туғилганлиги учун аёлимнинг операция қилинган жойи шамоллаган экан. Даволаш учун кўп харажат қилдим. Бор пулим турмуш ўртоғимни даволашга кетди. Мен аслида ўшани назарда тутгандим, — дейди Орзу Абдуллаев. — Турмуш ўртоғим онкология диспансерида ётганлиги ҳақида ким хабар тарқатганини билмайман»

    «Расадхона» маҳалласи раиси Зокир Сафаровнинг таъкидлашича, Орзу Абдуллаевнинг оиласи кам таъминланган оилалар қаторига кирмайди.

    «Оиланинг 10 сотих ери ва машинаси ҳам бор. Амалдаги қонунларга кўра, бундай фуқаролар кам таъминланган ёки эҳтиёжманд оилага кирмайди, — дейди маҳалла раиси Зокир Сафаров. — Бугунги кунда коронавирус пандемияси сабаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш талаби қўйилган. Шу сабаб оила томорқадан унумли фойдаланиб, даромад қилса бўлади. Иш масаласи муаммо бўлаётган бўлса, вақтинчалик иш билан таъминлашимиз мумкин. Истаса, ҳозирнинг ўзида ўша ишга жойлаштириб қўямиз. Аммо бу фуқаро бирор марта бизга шароитим оғир деб, иш сўраб мурожаат қилмаган»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Воқеани тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатган Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси автотранспорт ташувларини мувофиқлаштириш сектори инспектори Меҳриддин Алимов қилган иши учун узр сўради.

    «Ўша кунги видеони ҳеч кимга сездирмасдан мен тасвирга олгандим. Эҳтиётсизлигим сабаб видео бошқарма ходимларининг Telegram’даги гуруҳида тарқалди. Кейин билсам, видео ижтимоий тармоқларда ҳам тарқаб кетган экан. Бундан менинг хабарим йўқ эди. Агар ўша фуқаро мени кузатиб турган бўлса, ундан узр сўрайман. Мен бундай бўлишини билмагандим. Ҳайдовчилардан илтимосим, карантин қоидаларини бузмасин. Ўша автомашина ҳайдовчисидан яна бир бор кечирим сўрайман», — дейди Меҳриддин Алимов.

    Таъкидланишича, 8 май кунги рейдда Орзу Абдуллаевга карантин қоидаларига риоя қилмасдан йўловчи ташиш айби қўйилиб, ҳайдовчига нисбатан вилоят Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    «Фуқаронинг оилавий шароитини эътиборга оламиз. Агар ҳақиқатан ҳам турмуш ўртоғи операция бўлиб, бугунги кунда шароити оғирлашиб қолган бўлса, биз, албатта, ёрдам берамиз», — дейди Самарқанд вилоят Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Шерзод Шомуродов.

    11.05.2020, 11:40   Изоҳ (0)   49326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2 ҳафталик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    11.05.2020, 11:22

    Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга қандай рўйхатдан ўтиш ҳақида маълумот берилди

    11.05.2020, 11:09

    Humo директори пластик карталар билан юзага келган ноқулайликлар учун пенсионерлардан узр сўради

    11.05.2020, 10:54

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 кишига кўпайиб, 2453 нафарга етди

    11.05.2020, 10:00

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қанотчи» ресторани тажриба тариқасида ишга туширилганини билдирди

    11.05.2020, 07:54

    Фоторепортаж: Самарқандда ҳарбийлар юз билан юзлашган икки нафар уруш фахрийсини зиёрат қилди

    11.05.2020, 07:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40

    Хитой ва АҚШ ўртасида савдо шартномаси имзоланди

    Дунё | 27 июн, 20:25

    Уруш суратларини ёритган, халқ дардини гапирган ва ҳақиқат учун жон берган журналистлар

    Дунё | 27 июн, 20:10

    Трамп Салвадорга адашиб юборилган муҳожирни қайта депортация қилади

    Дунё | 27 июн, 19:55

    Покистонда ёғган кучли ёмғир камида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлди

    Дунё | 27 июн, 19:40

    Қозон ва Самарада рўй берган мигрантлар иштирокидаги жиноятларга ўзбеклар аралашмагани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 27 июн, 19:30

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 27 июн, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.