Ўзбекистонда 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 24 кишига ошиб, 2411 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистонда 10 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 2387 нафарга етгани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор қайд этилган 15 мартдан буён 1856 киши касалликдан соғайди, 10 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)