Президентнинг 6 майдаги қарори билан Акмал Мирзаев Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниевнинг 4 нафар ўринбосари бўлиб, яна бир ўринбосар лавозими шу кунгача вакант турган эди.
Аввалроқ Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади
Изоҳ (0)