Томас Аррегуи исмли рассом Италиянинг машҳур бренди маҳсулотини тезкор ҳаво кемаси кўринишида тасаввур қилиб, унинг дизайнини яратди, деб хабар беради Autorambler.
Вертолётлар самолётлардан фарқли ўлароқ, виртуал лойиҳалар билан ишлайдиган дизайнерлар учун ижод қилишга кўпроқ имконият яратади. Масалан, Falco («қирғий») ташқи кўриниши билан Lamborghini’нинг ҳаво транспорт кемасига ўхшайди.
Тўққиз ўринга эга ажойиб вертолёт Италиянинг суперкар ишлаб чиқарувчи компанияси рамзлари билан безатилган бўлиб, вертолётлар орасида худди Aventador каби кўринишга эга. Мафтункор дизайн ва ғаройиб шаклга эга парраклар Falco’ни нафақат осмондаги энг ноодатий ҳаво кемаларидан бирига, балки илмий-фантастик фильминг бош қаҳрамонига ҳам айлантирган бўлар эди.
Афсуски, бу ҳозирча виртуал лойиҳа холос.
Изоҳ (0)