Доғистонлик яккакурашчи Умар Нурмагомедов енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси қай ҳолатда экани ҳақида маълумот берди.
Аввалроқ 57 ёшли Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи оғирлашгани ва у Махачқалъадан Москва шифохонасига олиб кетилгани хабар қилинганди.
«Абдулманап Магомедович Москвадаги шифохонада даволанмоқда. Ҳозирча унинг ҳолати барқарор. Бироқ барчаси ортда қолишига умид қиламиз, дуодамиз», — дейди Умар Нурмагомедов.
Абдулманап Нурмагомедов жанговар самбо бўйича 18 нафар Жаҳон чемпионини етиштирган ва бу борада Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.
Мавзуга доир: Ҳабиб Нурмагомедовнинг отасида пневмония аниқланди
Изоҳ (0)