• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Чехия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо ҳажмини ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузилади

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон—Чехия ишчи гуруҳи тузилади. Гуруҳнинг вазифаси ушбу соҳада ўзаро савдо ҳажмини оширишдан иборат бўлади. Бу ҳақда 5 май, сешанба куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Чехия бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири, транспорт вазири Карел Гавличек ўртасида видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда келишувга эришилган.

    Муҳокамалар чоғида томонлар ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтиришнинг устувор соҳалари сифатида қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги техникалари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик тармоқлари, хусусан, нано-тўқимачилик, нотўқима материаллар ва техник тўқимачилик соҳаларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу соҳаларда икки мамлакатнинг тегишли идоралари биргаликда истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиб, салоҳиятли шериклар билан ҳамкорликни амалга оширади.

    Томонлар 2020 йилнинг иккинчи ярмида иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Чехия ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича жадал иш олиб боришга ва унинг доирасида икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказишга келишиб олди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Чехия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида икки томонлама иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш тўғрисидаги меморандумни ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Чехия Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тайёрлаш ва имзолашни тезлаштиришга ҳам келишиб олинди.

    «Чехия Экспорт банки», Чехиянинг «Юни Кредит Банк» филиали ва EGAP (Экспорт кафолат-суғурта жамияти) каби ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш, лойиҳалар учун имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш ҳамда молия ва суғурта соҳасида Ўзбекистон мутахассисларининг малакасини ошириш ва молия-техникавий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор берилади.

    Чехия томони Ўзбекистонга Жаҳон савдо ташкилотига киришда, GSP+ Европа Иттифоқининг имтиёзлар тизими бенефициар-мамлакати мақомини олишда ва Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимини имзолашда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунида аниқ инвестиция ва савдо битимларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини аниқлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, техника ва гуманитар соҳалардаги барча келишувларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш учун икки мамлакат ташқи иқтисодий идоралари раҳбарлари ўринбосарлари даражасида қўшма ишчи гуруҳини тузишга келишиб олинди.

    07.05.2020, 23:07   Изоҳ (0)   12524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади»

    07.05.2020, 22:56

    Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

    07.05.2020, 22:44

    Шавкат Мирзиёев «яшил» вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифаси ўзгартирилмаслиги ҳақида гапирди

    07.05.2020, 22:08

    Шавкат Мирзиёев: «Хориждан қайтган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 45 минг фуқаро карантинга олинган»

    07.05.2020, 21:57

    Фото: Тошкентда қурилаётган «Ғалаба боғи»да ўрнатиладиган ҳарбий самолётлар

    07.05.2020, 21:13

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин иқтисодий ҳамкорлик ва коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

    07.05.2020, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39

    Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 14:25

    Оммавий тозалаш: Telegram 20,9 млн дан ортиқ каналларни ўчириб ташлади

    Лайфстайл | 15 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.