• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади»

    Шавкат Мирзиёев раислигида 7 май, пайшанба куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб киряпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди. Бу барча даражадаги раҳбарлар халқимиз олдида жавоб бериши керак бўлган энг асосий саволлардир», — деди Президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда марказдаги раҳбарлар қарорлар қабул қилишда ҳокимларнинг умумий ҳисоботлари билан кифояланиб қолаётгани танқид қилиниб, бундан буён ҳудудларга оид ҳар бир масалани аниқ туман, қишлоқ, маҳалла, соҳа ва корхона кесимида муаммонинг энг қуйидаги илдизигача тушиб, уни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди. Дастурлар ишлаб чиқишни ҳар бир қишлоқдан бошлаш, қайси қишлоқда қайси йўналишни ривожлантириш, бунга қанча маблағ ажратиш кераклигини аниқ кўрсатиш талаби қўйилди.

    Сурхондарёда 55 мингта, Андижонда 41 мингта, Навоий вилоятида 14 мингта оилани камбағалликдан чиқариш лозимлиги, бунинг учун кичик корхоналарни кўпайтириш, ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.

    Йиғилишда бунинг учун учта йўналишдаги ишларга қўшимча туртки бериш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Биринчи йўналиш — саноатни ривожлантириш, мавжуд хом ашёни чуқур қайта ишлаш, ҳар бир туман, қишлоқ ва маҳаллани ихтисослаштириш.

    Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида ишлаб чиқаришнинг асосий қисми битта тармоққа ёки республика тасарруфидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

    Жумладан, Андижонда саноат ишлаб чиқаришнинг 69 фоизини машинасозлик, Навоийда эса 72,5 фоизини кон-металлургия ташкил этади. Сурхондарё саноатининг мамлакатдаги улуши атиги 1,5 фоиз, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса атиги 8 фоиз бўлиб, республикада энг паст кўрсаткичлардан бири.

    Йиғилишда ушбу ҳудудларда саноат тармоқларини диверсификация қилиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланиб, бу борадаги чора-тадбирлар белгиланди.

    Андижон вилояти Хўжаобод туманида ташаббускорларга 32 та тикув-трикотаж корхонаси учун жой ажратиш бўйича кўрсатма берилди. Бу корхоналарда 6,5 мингта иш ўрни яратилади.

    Булоқбоши тумани тоғ ҳудудидаги конларни ўзлаштириб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, Олтинкўл тумани «Ижтимоят» маҳалласида мебель тайёрлашни саноат даражасига олиб чиқиш мумкинлиги қайд этилди.

    Асака туманидаги автомобиль заводи яқинида, унумдорлиги паст ерларда, кичик саноат зонаси ташкил этиб, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берилди.

    Навоий вилояти Нурота туманидаги «Сувлиқ Гранит» конининг электр тармоғини реконструкция қилиш орқали «Истиқлол» маҳалласидаги 450 нафар аҳолини иш билан таъминлаш мумкинлиги, Томди туманида фосфорит, шиша, цемент, пардозбоп қурилиш тошлари ва оҳактош захиралари мавжудлиги, шунингдек, Учқудуқ туманида қайта геологик ўрганишлар ўтказилса, яна кўп имкониятлар очилиши айтилди.

    Сурхондарё вилояти Шеробод туманида гиламдўз ҳунармандлар фаолият олиб бориши, Бандихон туманида эса гилам учун зарур хом ашё — қўй ва эчки жуни кўплиги, мазкур қўшни туманлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш орқали йилига 85 тонна жун ва терини қайта ишлаш мумкинлиги таъкидланди.

    Шавкат Мирзиёев Олтинсой туманида электр таъминоти яхши эмаслиги сабабли йилига етиштирилаётган 80 минг тонна узум ва 13 минг тонна ғаллани қайта ишлаш имкони чекланиб қолгани, шунингдек, у ерда қурилишда талаб бўлган 10 миллион тонна пардозбоп тош захираси мавжудлиги каби кўплаб имкониятларни кўрсатиб ўтиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга Андижон, Навоий ва Сурхондарёда 33 гектар ер ва 5,3 минг квадрат метрли бўш биноларда 10 та янги кичик саноат зонаси ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Иккинчи йўналиш — жойларда инвестицион ва туристик салоҳиятни ошириш, сервис хизматларини яхшилаш учун инфратузилма объектларини ривожлантириш.

    Йиғилишда Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ҳолат туманлар кесимида таҳлил қилинди.

    Хонобод шаҳрининг хизмат кўрсатиш бўйича Андижон вилоятидаги улуши бор-йўғи 1 фоизни ташкил этиши, аслида у ердаги ерости маъданли сувларни ўзлаштириш орқали соғломлаштириш туризмини йўлга қўйиш, шифобахш сув ишлаб чиқариш имконияти борлиги мисол қилиб келтирилди.

    Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Тўдакўл сув омбори ҳамда Навбаҳор туманидаги «Сармишсой» ҳудудига олиб борувчи йўлларни таъмирлаш ва туристик зоналар ташкил этиш орқали уларга сайёҳлар оқимини бир неча баробар кўпайтириш мумкинлиги айтилди.

    Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида бирорта бозор йўқлиги, бундан ташқари, туман ҳудудидан ўтган Мангузар—Термиз—Денов автомобиль йўлида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш лозимлиги танқид қилинди.

    Хизмат кўрсатишнинг шу каби барча захираларини ҳисоб-китоб қилиб, уларни ишга туширишга тадбиркорларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Учинчи йўналиш — қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш.

    Президент Андижон тумани «Миробод» маҳалласи аҳолиси қалампир экиб, йилига 2 минг тоннагача ҳосил олиши, бошқа ҳудудлардан йилига 3-4 минг тонна сотиб олиб, қайта ишлаши, Избоскан тумани «Юқори Чувама» маҳалласидаги мингта хонадонда тоғ ёнғоғи ва ерёнғоқ етиштирилиши ҳақида гапирди.

    Ушбу омилкор одамларга қўшимча ер ажратиш орқали маҳсулотларни қайта ишлаш ва иш ўринларини кўпайтириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

    Йиғилишда асосий ва боғ-ток қатор ораларига экин экиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириб, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масалаларига яна бир бор тўхталиб ўтилди.

    «Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартириб, оддий одамларнинг имконияти ва кўникмаларини инобатга олиб, амалий лойиҳалар қилинсагина тезроқ натижа бўлади. Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Видеоселектор йиғилишида Андижон, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари, тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, дейилади хабарда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мавзуга доир: 

    • «‘Бажарамиз’, ‘есть’ қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Кўп одамлар билан хайрлашаман» — Шавкат Мирзиёев
    • Шавкат Мирзиёев: «Раҳбарлар камбағалнинг ҳаётини яхшилаш, уларни банд қилиш ва даромадини ошириш масалалари билан устувор даражада шуғулланиши керак»
    • Шавкат Мирзиёев: 2020 йил оғир келди

    07.05.2020, 22:56   Изоҳ (0)   14458
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади

    07.05.2020, 22:44

    Шавкат Мирзиёев «яшил» вилоятдаги бирор-бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифаси ўзгартирилмаслиги ҳақида гапирди

    07.05.2020, 22:08

    Шавкат Мирзиёев: «Хориждан қайтган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 45 минг фуқаро карантинга олинган»

    07.05.2020, 21:57

    Фото: Тошкентда қурилаётган «Ғалаба боғи»да ўрнатиладиган ҳарбий самолётлар

    07.05.2020, 21:13

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин иқтисодий ҳамкорлик ва коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

    07.05.2020, 20:43

    Ўзбекистонда 8 май куни кечга бориб ёмғир ёғиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

    07.05.2020, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:13

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.