2019 йилнинг охирида коронавирус эпидемияси тарқалган Хитойнинг Ухань шаҳри ҳозирги кунга келиб одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда.
Daily Mail’нинг ёзишича, 6 майдан Уханда мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун дарслар бошланган.
Шаҳардаги қатъий карантин апрель ойи бошида бекор қилинган бўлса-да, хавфсизлик чора-тадбирлари ўз кучини сақлаб қолмоқда.
Мактабга кираверишда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Шунингдек, болалар қўлларини ювиб, кейин мактабга кирмоқда. Улар дарсда ниқобларда ўтирибди. Ниқоблар тез-тез алмаштирилмоқда. Ўқувчиларнинг ҳар бирига алоҳида ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда 50 мингдан ортиқ бола мактабга қайтган.
Хитойнинг бошқа айрим мактабларида ўқувчилар ўртасидаги масофани сақлаш учун нисбатан ижодий ёндашилмоқда.
Изоҳ (0)