Суперкарларнинг Instagram’да оммабоплиги бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Маълум бўлишича, Instagram юлдузларининг энг севимли суперкари Lamborghini Aventador. Ижтимоий тармоқда автомобилнинг 3 597 431 та сурати жойланган.
Рейтингнинг биринчи бешталигига 2 789 616 ва 1 375 998 та эслатишлар билан Lamborghini Huracan ва Gallardo ҳам киритилган.
Ижтимоий тармоқда оммабоплик рейтингининг дастлабки бешталигига Audi R8 ва Ferrari 458 автомобиллари ҳам кирган.
Рейтингдан ҳаммаси бўлиб 30 та автомобиль жой олган. Уларнинг орасида Bugatti Veyron, Chiron, Pagani Huayra, ишлаб чиқариш Dodge Viper, Koenigsegg Agera, Bugatti Divo, Maserati MC12 автомобиллари ҳам бор.
Ўттизталикка 52 015 та эслатиш билан Aston Martin DBS Superleggera якун ясаган.
Мутахассислар рейтингни тузиш учун автомобиль неча марта эслатилганини иккита оммабоп хэштег бўйича санаб чиқди.
Изоҳ (0)