Бразилияда коронавирус қурбонлари сони бўйича кунлик рекорд янгиланди. Сўнгги сутка давомида 615 та ўлим ҳолати қайд этилди, касалланганлар сони эса 10 503 нафарга ошди, деб хабар бермоқда Globo мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6 май кунги маълумотларига таяниб.

Фото: Getty Images

Айни пайтда мамлакатда 126 611 киши коронавирусга чалингани тасдиқланган, 8,5 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Бразилия Лотин Америкаси мамлакатлари орасида касалланганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетган биринчи давлат бўлди.

Аввалроқ Бразилия сенати раисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Бразилия президенти эса икки маротаба коронавирусга тест топширган ва унда касаллик аниқланмаган.