Голливуд актёри Николас Кейж хусусий ҳайвонот боғи эгаси Жо Экзотик ҳақидаги сериалда бош ролни ижро этади, деб хабар беради Meduza.
CBS’да эфирга узатиладиган сериал 8 қисмдан иборат бўлади.
Жо Экзотик АҚШдаги машҳур хусусий ҳайвонот боғларидан бирининг эгаси. Экзотикни ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблашган. У тергов жараёнини тўхтатиш учун ҳайвонлар ҳимоячиси Керол Баскинни ўлдириш мақсадида киллер ёллаган. Киллер эса ФҚБ агенти бўлиб чиққан. 2019 йилда Экзотик 22 йилга қамалган.
2020 йилнинг март ойида Netflix’да Экзотик ҳақида ҳикоя қилувчи «Йўлбарслар қироли: Қотиллик, тартибсизлик, аҳмоқлик» деб номланган ҳужжатли фильм эълон қилинди.
Николас Кейж карьераси давомида 100 дан ортиқ фильмда суратга тушган, бироқ шу пайтгача бирон марта сериалда роль ижро этмаган. 1981 йилда ўсмир Николас «The best of times» (Вақтларнинг энг яхшиси) шоусида роль ижро этган. Бироқ илк қисмидан сўнг у эфирдан олиб ташланган.
Изоҳ (0)