Россия Фанлар академиясининг академиги, вирусолог Феликс Ершов НСНга берган интервьюсида қандай қилиб озиқ-овқат ва сувдан коронавирусга чалинишнинг олдини олиш мумкинлигини айтиб берди.

Фото: Shutterstock

Академикнинг айтишича, коронавируснинг ўзига хос хусусияти вирус фақат ҳаво томчиларидан эмас, ошзоқон орқали ҳам тарқалади. Шу сабабли ичимлик ва озиқ-овқатдан вирус юқтириб олишдан ҳимояланиш учун зарарсизлантиришнинг анъанавий усулларидан фойдаланиш мумкин.

«Барча уй бекаларига маълумки, иссиқлик билан ишлов бериш вирусларни ўлдиради. Шунинг учун сувни қайнатиш лозим. Энг қийин масала озиқ овқат маҳсулотларидир. Уларни ҳам яхшилаб ювиш, иложи бўлса термик ишлов бериш, эскирган маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак», — деган Ершов.

Озиқ-овқатдан касалликни юртириб олмаслик учун олим, шунингдек, ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлни ювиш ва болаларнинг гигиенага амал қилишини назорат қилиш лозим.