• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Ўзбекистондаги 20 та конга инвесторларни жалб қилиш бўйича кўрсатма берди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель, душанба куни, геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, охирги уч йилда ушбу соҳани тубдан ислоҳ қилиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди. Шу даврда тармоққа ажратилган маблағлар 3 баробарга ошди. Ускуналарнинг учдан бир қисми янгиланди. 850 тадан зиёд илғор ва инновацион технологиялар жорий этилди.

    Натижада қидирилаётган қазилма бойликлари турлари 3 тадан 17 тага кенгайди. Руда таркибида аниқланадиган элементлар сони 12 тадан 40 тага етказилди. 2019 йилда Марказий Осиёда илк бор замонавий аэрогеофизик комплекс ишга туширилиб, ер қаърини инновацион усулларда ўрганиш йўлга қўйилди.

    Шунингдек, геология ишларининг бошланғич босқичида замонавий ГИС-технологиялари асосида дунёда тан олинган Global-Mapper, Erdas, ENVI дастурлари ва юқори аниқликдаги Landsat, Aster космосуратларидан фойдаланиш жорий этилди. Бу усуллар анча чуқур қатламлар ҳақида юқори аниқликда маълумот олиш ҳамда катта ҳудудларни қисқа муддатда ўрганиш имконини бермоқда. Энг муҳими, вақт ва харажат тежалмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида 2020 йилда геология-қидирув ишларига 1,6 триллион сўм ажратилди.

    Бугунги йиғилишда мазкур ишлар ҳажмини ошириш, хорижий инвестициялар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

    Йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари, мис ва 8 турдаги норуда бойликлари захираларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун техникаларни янгилашни давом эттириш керак. Масалан, замонавий ускуналарни қўллаш ҳисобига бурғилаш чуқурлигини 800 метрдан 1200 метрга етказиш, иш самарадорлигини эса 1,7 бараварга кўпайтириш мумкин.

    Шу боис 2020 йилда геофизика, бурғилаш, тоғ-кон ва лабораторияда қўлланиладиган 385 та ускунани модернизация қилиш бўйича топшириқ берилди. Йил якунига қадар углеводородга истиқболли 16 та майдонни аниқлаш, 23 та янги кон захираларини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, давлат раҳбари бунинг учун халқаро стандартларни жорий этиш кераклигини таъкидлади. Хорижий мутахассисларни жалб қилиб, геологларни JORC стандартлари бўйича маълумот тайёрлашга ўқитиш муҳимлиги қайд этилди.

    Ўзлаштириш учун тайёр 20 та конга тажрибали инвесторларни жалб қилиш, бошқа истиқболли майдонлар бўйича сармоявий лойиҳаларни шакллантириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    27.04.2020, 21:08   Изоҳ (0)   39969
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    27.04.2020, 20:07

    «Ўзбекнефтгаз» Аи-92 бензини нархини яна 500 сўмга арзонлаштирди

    27.04.2020, 19:21

    Сингапурлик олимлар Ўзбекистонда коронавирус қачон бутунлай тугашини прогноз қилди

    27.04.2020, 19:06

    Яна 31 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда соғайганлар сони 892 нафарга етди

    27.04.2020, 18:36

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг собиқ раҳбари Валерий Тян янги лавозимга тайинланди

    27.04.2020, 17:50

    Янгийўлда тиббиёт ходимида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    27.04.2020, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.