Интернетда Германия йўлларида соатига 372 км тезликда ҳаракатланаётган LaFerrari автомобили видеоси тарқалди, деб хабар беради Carakoom.
Ferrari LaFerrari автомобили илк марта 2013 йилда ишлаб чиқарилган. У 789 от кучига ва 6,3 литрли В12 моторга эга эди. Гибрид тизим билан эса унинг қуввати 950 от кучига етди.
Видеоролик ҳайдовчининг иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилиб олиб, катта тезликда ҳаракатни давом эттириши билан бошланади. Ҳайдовчи газ педалини охиригача босади, шундан сўнг автомобилнинг тезлиги ошиб бораверади, еттинчи тезликка олинганидан кейин автомобиль эълон қилинган максимал тезлиги соатига 349 километрни ҳам ортда қолдира бошлайди. Ҳайдовчи тезликни соатига 360, кейин эса 372 километрга етказади.
Ferrari LaFerrari ишлаб чиқаришни 2016 йилда тўхтатиб, унинг ўрнига очиқ томли Ferrari LaFerrari Aperta ишлаб чиқаришни бошлаган.
Изоҳ (0)