23 апрель куни соат 16:30 ларда Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
1996 йилда туғилган Ҳ.И. Nexia-3 автомобилида Навоий—Зарафшон йўналишида ҳаракатланаётганида эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган. Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Ҳ.И. 24 апрель куни соат 11:00 ларда жонлантириш бўлимида вафот этган.
Апрель ойининг тўртинчи ҳафтасида одам ўлими билан якунланган яна бир нечта ЙТҲ содир бўлди. 20 апрель куни Муборак туманида Spark ва «Зил» тўқнашуви оқибатида 32 ёшли Spark ҳайдовчиси, 21 апрель куни Бойсун туманида Nexia қўйларни ҳайдаб кетаётган чўпонни уриб кетиши оқибатида 28 ёшли чўпон, Чирчиқ шаҳрида Nexia пиёдани уриб юбориши оқибатида 60 ёшли пиёда, Сариосиё туманида Captiva велосипедчини туртиб юбориб, сўнг деворга урилиши оқибатида 31 ёшли йўловчи вафот этганди.
Изоҳ (0)