Фирибгарликда айбланаётган Interlogic Outsourcing, Inc. компаниясининг собиқ эгаси Нажиб Хоннинг автомобиль коллекцияси кимошди савдосига қўйилади. Унинг гаражидан турли даврларга оид 240 турдаги ноёб ва қимматбаҳо автомобиллар ўрин олган, деб хабар беради Motor.
Нажиб Хон кўплаб ноёб автомобилларни йиғишга муваффақ бўлган. Масалан, 1917 йилда ишлаб чиқарилган Hudson, 1920 йилларнинг пойга машиналари, бир жуфт Tatra—Т87 ва 2-603, 1927 йилги Bugatti Type, шунингдек, 1936 йилда ишлаб чиқарилган White Model 706 Glacier National Park туристик автобуси. Кейинги авлод машиналаридан эса 1955 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz SL Gullwing, Ferrari 225 S Berlinetta, Auburn 851, Fiat 8V ўрин олган.
Америка классикалари орасидан DelOrean DMC-12 ва Ford Roadster ҳам бор бўлиб, Ferrari суперкарининг бир неча моделлари ўрин олган. Коллекциядан 1927 йилда ишлаб чиқарилган М274 А5 1/2 Ton 4x4 Mule ҳарбий автомобиллари, шунингдек, Subaru 360 базасидаги полиция автомобиллари ўрин олган.
Clément 12/15 HP (1903 йил)
Shaw Special пойга машинаси
1924 йилги Bentley
Bugatti Type 35 Grand Prix
Rolls-Royce Phantom II Shooting Brake
1933 йилги Ford Roadster
Auburn 851 Supercharged Speedster
1936 йилда ишлаб чиқарилган White Model 706
Hudson Super Six
Ferrari 225 S Berlinetta
Mercedes-Benz 300 SL
Tatra 2-603
Изоҳ (0)