АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида (Флорида штати) 9 май куни UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: UFC

VyStar Veterans Memorial Arena’да кечадиган мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифаси вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.

Тони Фергюсон — Жастин Гэтжи

Фото: UFC

Шунингдек, кечанинг асосий кардидан бир қатор юлдузлар иштирокидаги жанглар ўрин олган. Улар билан танишининг:

Ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Генри Сеҳудо Доминик Крузга қарши жанг қилади.

Генри Сеҳудо — Доминик Круз

Фото: UFC

Франсис Нганну — Жаирзиньо Розенструйк

Фото: UFC

Дональд Серроне — Энтони Петтис

Фото: UFC

Жереми Стивенс — Келвин Каттар

Фото: UFC

Грег Ҳарди — Йорган Де Кастро

Фото: UFC

Мусобақанинг дастлабки кардидан қуйидаги жанглар ўрин олган:

Фабрисио Вердум — Алексей Олейник;

Карла Эспраза — Мишел Уотерсон;

Роналдо Соуза — Юрая Ҳолл;

Висенте Луке — Нико Прайс;

Брайс Митчелл — Чарльз Роса;

Райан Спенн — Сэм Алви.

Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақаси 18 апрель куни Нью-Йоркда бўлиб ўтиши режалаштирилганди, бироқ мусобақа коронавирус сабаб қолдирилганди. Дастлабки режа бўйича асосий жанг енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Ҳабиб Россиядаги карантин сабаб мусобақада иштирок этолмайдиган бўлди. Шунингдек, мазкур кечада бўлиб ўтиши режа қилинган Ислом Махачев ва Умар Нурмагомедовнинг жанглари ҳам бекор бўлганди.