«Барселона» тарихда биринчи бўлиб коронавирусга қарши кураш учун стадиони номини сотади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Стадионни номлаш ҳуқуқини сотишдан тушган пул пандемияга қарши курашаётган Испания ва халқаро тадқиқот марказларига хайрия қилинади.
«Камп Ноу» сиғими бўйича (99 354 томошабин) Европадаги энг катта стадион ҳисобланади ва у ҳеч қачон ҳомий номи билан аталмаган.
«Биз замонивий тарихда кузатилмаган глобал инқирозга дуч келдик. Шу сабаб қатъиятли бўлишимиз ва хотиржамлик билан маассулятни ўзимизга олишимиз даркор. Мавжуд ресурсларни пандемия ва унинг оқибатларига қарши кураш йўлида ишлатишимиз керак», — дейди «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)