• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Мутахассис жавоб беради

    Бугун бутун дунёни коронавирус пандемияси қамраб олган бир пайтда қатор олимлар унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишда давом этмоқда. Айниқса, Нобель мукофоти лауреати Люк Монтаньенинг коронавирус Ухань лабораториясида яратилган дейиши кескин баҳсларни келтириб чиқарди. Нобель эгасига бу масалада қай даражада ишониш мумкин? Бу саволга Хитойнинг Жануби-ғарбий университети докторанти, ўзбекистонлик ёш биолог Бахтиёр Шералиев жавоб беради.

    Нобель мукофоти совриндори, француз вирусолог олими Люк Монтанье 16 апрель куни Pourquoi Docteur сайтига берган интервьюсида SARS-CoV-2 вирусининг Ухандаги ёввойи ҳайвонлар бозоридан келиб чиққанига ишонмаслигини билдирди. У бу ҳақида «Ҳаммаси ажойиб чўпчак, бундай бўлиши мумкин эмас. Бу вирус Ухандаги лабораториядан чиққан», дейди.

    Люк Монтанье.

    Люк Монтанье.
    Фото: Google Photos

    Шу билан бирга олим коронавирус геномига ОИTС касаллигини келтириб чиқарувчи ОИВ вируси геноми киритилганини айтар экан, балки у ерда мутахассислар коронавирус геноми ва ОИВ геномидан фойдаланган ҳолда ОИTС га қарши вакцина яратишаётган бўлиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақида интервьюнинг эртасига Франциянинг машҳур CNews нашри хабар тарқатди.

    Люк Монтанье ўзи ким?

    Келинг, юқоридаги олимнинг кимлигига бироз назар ташласак, ана ундан кейин айни мавзуни муҳокама қиламиз. Люк Монтанье 1983 йилда ҳамюрти Франсуаза Барре-Синусси билан биргаликда ОИTС касаллигининг қўзғатувчиси бўлган ОИВ вирусини кашф қилди. Кашфиёт учун иккала олим 2008 йилда физиология ёки тиббиёт йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритди. Шундан сўнг Люк Монтаньенинг илмий карьерасида қулаш бошланади.

    Олим 2009 йилда ўзи бош муҳаррир бўлган журналда «Бактерия ДНК кетма-кетлиги асосида сув нанотузилмалари электромагнит сигналлар ишлаб чиқаради» деган зиддиятли мақоласини чоп этди. Мақолада хулоса қилинишича, патоген бактерия ва вирусларнинг ДНКси суюқлик (сув)да ўзидан ишлаб чиқарган маълум радиотўлқинларни қолдиради. Кейинчалик сув унда патоген бактерия ва вирус ДНК бўлмаса ҳам янги вирус ёки бактерияни ҳосил қилиши мумкин.

    Люк Монтанье бу ҳодисани «ДНК телепортацияси» деб номлади. Шундан сўнг олим илмий жамоатчилик томонидан жуда ҳам кескин танқид остига олинди. У сохта фан (pseudoscience) билан шуғулланаётганликда ва бундан ташқари халқаро илмий жамоатчилик томонидан сохта фан деб эътироф этилган ҳомеопатияни (ҳомеопатия – табибликнинг бир йўналиши) қўллаб-қувватлашда айбланди.

    Бундан ташқари, олим 2009 йилда ОИВнинг келиб чиқиши ва унинг юқиши ҳақида мунозарали назарияларни илгари сурди. 2017 йилда 100 нафар академик унинг эмлашга қарши позициясини танқид қилди ва шифокорлар коллежидан унга нисбатан санкцияни киритишни талаб қилди. Ҳамкасби Франсуаза Барре-Синусси Люк Монтаньенинг ҳаракатлари ҳақида ўз фикрини билдирар экан, «унинг мияси суюлиб қолган», деб айтди.

    Чиндан ҳам коронавирус лабораторияда ишлаб чиқарилганми?

    Коронавирус пандемияси бошланганидан бери вируснинг келиб чиқиши борасида жуда кўплаб олимлар томонидан фикрлар билдириб келинмоқда. Коронавирус геноми таҳлили январь ойидаёқ бутун жамоатчиликка эълон қилинди. Дунё бўйича вируснинг одам томонидан яратилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар авж олишига қарамасдан ушбу тахминни соҳа мутахассислари бир овоздан рад этди. Жумладан, Nature Medicine илмий журналида 17 март куни SARS-CoV-2 нинг келиб чиқиши ҳақида илмий мақола чоп этилди.

    Фото: Google Photos

    Унда айтилишича, коронавируслар оиласининг бета коронавируслар гуруҳига мансуб вируснинг геном тузилиши бундан аввалги маълум бўлган бирорта вирус намунасига мос келмайди, бу уни лабораторияда яратилмаган деб хулоса қилиш имконини беради. Бундан ташқари, SARS-CoV-2’нинг геноми бошқа барча коронавируслар геноми билан солиштириб кўрилганда улардан ўзига хослиги билан фарқ қилаётгани ва аввал кам ўрганилган, одам учун хавфи борлиги маълум бўлмаган панголинларда учрайдиган коронавирус геномига жуда ўхшаш экани маълум бўлади.

    Февраль ойида Financial Times нашри бутун дунёда коронавирусларни ўрганиши билан маълум бўлган машҳур олим Тревор Бедфорднинг сўзларини келтирди, унда олим коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида қуйидагича фикр билдирди: «Ушбу вируснинг ген муҳандислиги йўли билан яратилгани тўғрисида ҳеч қандай далил мавжуд эмас. Бизнинг қўлимиздаги мавжуд барча далиллар вируснинг табиий танланиш натижасида ҳосил бўлганини кўрсатмоқда. Энг ишончли сценарийга кўра, коронавирус 20–70 йил аввал кўршапалакдан бошқа бир сутэмизувчига ўтган. Ана ўша кимлиги тўлиқ аниқланмаган оралиқ хўжайин ҳисобланган сутэмизувчидаги вирус одамга Ухань шаҳрида ноябрнинг охири, декабрнинг бошларида юққан».

    Люк Монтанье ҳақ бўлиши мумкинми?

    Люк Монтанье ўз интервьюсида коронавирус геноми орасига ОИВ вирусининг геноми бўлаклари қўшилганини иддао қилди. Хўш, бу нима дегани? Унинг айтиши бўйича аввалдан маълум бўлган қайсидир бир коронавирус (юқори эҳтимоллик билан SARS-CoV-1’ни назарда тутган) геноми билан ОИВ вируси геноми ўзаро ген муҳандислиги йўли билан бириктирилган. Ва ҳозир биз кўриб турган хавфли пандемияга сабаб бўлган коронавирус келиб чиққан.

    Шундай бўлиши мумкинми? Албатта, мумкин, лекин буни ҳозирги фан методлари ёрдамида «икки дақиқада» фош қилиш мумкин. Юқорида эслаб ўтганимиз Nature Medicine журналидаги мақоланинг ўзиёқ Люк Монтанье даъвосининг асоссиз эканини кўрсатиб беради. Шундай бўлса ҳам мен Люк Монтанье иддаосини текшириб кўришга қарор қилдим. Аввало, халқаро «Биотехнологик маълумотлар миллий маркази»даги геном базасидан SARS-CoV-2 геномини (МN908947), ОИTС хасталигини келтириб чиқарувчи ОИВ вирусининг HIV type-1 (L20587) ва HIV type-2 (М15390) формаларини юклаб олдим.

    Уларнинг барчасини биргаликда ClustalX2 дастури орқали текширдим. Дастур учала вирус геномини ўзаро солиштириб, уларнинг ўхшаш қисмларини кўрсатиб беради. Мана шу орқали осонгина SARS-CoV-2 геноми таркибидаги ОИВ вируси қисмларини аниқлаб олса бўлади. Натижа эса Люк Монтанье фойдасига бўлмагани аниқ. Вируслар геноми йирик бўлгани учун унинг барча қисмини келтира олмасам-да, лекин айрим қисмларини қуйидаги расмда келтирганман:

    Скрин: «Дарё»

    Расмдан ҳам кўриниб турибдики, SARS-CoV-2 ва ОИВ вирусларининг мутлақо ўхшаш томони мавжуд эмас. Юқоридаги олимларнинг фикрлари ва кичик шахсий текширув натижасида айтишим мумкинки, коронавирус ҳеч қандай лаборатория маҳсули эмас, аниқроғи, коронавирус Люк Монтанье айтганидек, ОИВ вируси геноми асосида яратилмаган. Қолган хулосани эса ўқувчининг ўзига қолдирамиз.

    21.04.2020, 09:58   Изоҳ (0)   234479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин коронавирусга қарши вакцинанинг давлат рўйхатидан ўтказилишини тезлаштиришга буйруқ берди

    21.04.2020, 09:43

    Путин АҚШ ва Италияга нима учун инсонпарварлик ёрдами жўнатганини тушунтирди

    21.04.2020, 08:59

    Коми, Ёқутистон ва Мурманск Россиядаги коронавируснинг жиддий ўчоқларига айлангани маълум қилинди

    21.04.2020, 07:21

    Санкт-Петербургда коронавирусга чалинган тиббиёт ходимларига 4000 доллардан берилади

    21.04.2020, 06:51

    Украинада коронавирусга чалинган беморни даволашнинг бир кунлик нархи маълум қилинди

    21.04.2020, 06:19

    Афғонистонда коронавирусга чалинганлар сони 1005 кишига етди

    21.04.2020, 04:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.