Италиянинг Финале-Лигуре шаҳрининг ўз теннис клуби бор. Клуб бутун Италия каби коронавирус сабаб карантинда қолмоқда. Бироқ теннисчилар карантин машғулотларнинг ўтказилишига тўсқинлик кўрсата олмаслигини исботлаб берди.
Финале-Лигуредаги теннисчилар Виттория Оливери ва Карола Пессина қўшни уйларнинг томида теннис ўйнади.
https://www.facebook.com/454174261402447/videos/171106254067601/
Видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинганидан буён 700 мартадан ортиқ улашилди.
Теннисчи қизлар ҳақида телеканалларда лавҳалар кетди. Спортчиларнинг айтишича, мураббийлар уларга уйда машғулот ўтказиш учун вазифаларни юбормоқда, бироқ улар майдонга қайтишни интиқлик билан кутяпти — шунга қарамай қизлар бу каби «корт»да ўзларини синаб кўришга қарор қилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)