Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда ўтган бир сутка ичида қарийб 2 минг киши коронавирус оқибатида вафот этди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, ўтган бир сутка ичида мамлакатда 1997 киши COVID-19 қурбонига айланган. Бутун АҚШ бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 40,6 минг кишидан ошди. Касалликка чалинганлар сони эса 760 минг кишига яқинлашди, шуларнинг 70 мингдан ортиғи даволанишга муваффақ бўлган.

Бундан олдинги 24 соат ичида АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 34 мингга ортгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 15—16 апрель кунлари мамлакатда коронавирус қурбонлари сони бўйича кунлик антирекорд янгиланган эди — бир суткада қарийб 4,6 минг бемор вафот этган. Президент Трамп АҚШда коронавирус қурбонлари қанчага етиши мумкинлиги тўғрисидаги прогнозига ўзгартириш киритиб, мамлакатда 60-65 минг киши вирус оқибатида вафот этиши мумкинлигини билдирган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь