Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ливерпуль» клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси  Муҳаммад Салоҳ коронавирусга қарши курашга ҳисса қўшди.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Egypt Independent нашрининг хабар қилишича, Салоҳ ўзи туғилиб ўсган Нагриг қишлоғидаги муҳтож оилаларга минглаб тонна озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари тарқатган. Шунингдек, одамларга тиббиёт ниқоблари берилган ва қишлоқ дезинфекция қилинган. 27 ёшли футболчининг ўзи эса аҳолини жамоат бўлиб тўпланмасликка ва санитария қоидаларига риоя қилишга чақирган.

19 апрель ҳолатига Мисрда коронавирус билан боғлиқ 3032 та ҳолат қайд этилди. 224 киши вафот этган бўлса, 701 нафар одам вирусни енгиб ўтган.

Жорий мавсум Салоҳ «Ливерпуль» сафида 40 та ўйин ўтказиб, 20 гол ва 9 та самарали узатмага муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади