«Пахтакор» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов «Тезкор студия» дастурида Ўзбекистон терма жамоасига қайтишга тайёр эканини маълум қилди.
«Яқинда терма жамоа устози Вадим Абрамов ёнимга келиб Япония ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар бўлиб қолса, юқори қаватда ўйнайдиган ҳимоячига эҳтиёж бўлишини ва ёрдамим кераклигини айтди. Мен эса агар ёрдамим керак бўлса қайтишга тайёрлигимни айтдим. Фойдам тегадиган бўлса, терма жамоага қайтишга тайёрман», — дейди Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг сентябрь ойида Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Анзур миллий жамоада 104 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)