Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англиянинг Блэкпул шаҳрида яшовчи тўққиз ёшли қизча кам учрайдиган касалликдан азият чекувчи онасини олтинчи марта ўлимдан сақлаб қолди, деб ёзади The Mirror.

Фото: The Mirror

Фото: The Mirror

37 ёшли Жемма Ҳамнетт кам учрайдиган Аддисон касаллигига чалинган. У тез-тез ҳушидан кетади.

Бу эндокрин касаллик бўлиб, буйракусти безлари етарли миқдорда гормонлар, биринчи навбатда, организм метаболизм ва стрессга қарши ишлатадиган кортизол ва алдостеронни ишлаб чиқара олмайди.

Жемма Аддисон касаллиги билан етти ёшидан бери азият чекади, бироқ унга 2010 йилда ташхис қўйилган.

У Ланкашир полициясида 11 йил ишлаган. 2009 йилга келиб эса соғлиғи тўғри келмагани учун бўшаган.

Касаллик арзимаган сабаблар, хусусан, оёқ бармоғини қаеринидир уриб олиш ёки ёмон хабар эшитиш туфайли ҳам қўзғаши мумкин.

Жемма ҳушини йўқотганида унга саккиз дақиқа ичида таркибида стероидлар бўлган укол қилиш керак, бўлмаса, у ўлиши мумкин. Укол организмга ўзи ишлаб чиқара олмаган гормонларни ишлаб чиқаришга ёрдам беради.

Жемманинг қизи Сиенна Ҳамнетт-Чау онасини илк марта тўрт ёшли пайтида ўлимдан сақлаб қолган.

Ўшандан бери у онасига олти марта тиббий ёрдам кўрсатди.

Охирги марта Жеммада изоляция туфайли ваҳима бошланди ва у ҳушдан кетди.

9 ёшли Сиенна босиқлик билан онасига стероидли уколни қўйди.

«У колбадан инсулинни олиши ва ҳушдан кетганимда менга укол қилиши керак. У тез ёрдамга қўнғироқ қилади. Бироқ касаллигим кам учрагани учун шифокорлар уйимизга келгунича касаллигимни ўрганиши керак», — дейди Жемма.

Охирги воқеадан сўнг Жемманинг собиқ ҳамкасблари — полициячилар уни кўргани келди. Сиеннанинг бу вазиятда ўзини қандай тутгани уларни таъсирлантирди.

Маҳаллий полиция вакили Клэр Слоан қизча медалга муносиб эканлигини айтди.

«У меҳрибон, ғамхўр қиз. Унинг ўзи нақадар ҳайратланарли эканлигини билмайди», — дейди Слоан.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди