Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция маликаси София (Sofia Hellqvist) коронавирусга қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшиш учун маҳаллий шифохоналардан бирида ҳамширалик қилди.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Cosmopolitan нашрининг ёзишича, шаҳзода Карл Филиппнинг рафиқаси​ ҳамшира сифатида фаолият юритишдан олдин Стокгольм университетида уч кун давомида тайёрлаш курсида ўқиган. Таъкидланишича, у ерда вирусга қарши курашиш учун ҳафтасига 80 ҳамшира тайёрланади.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Курсдан сўнг малика Sophiahemmet хусусий шифохонасида ҳамширалик қилган. Қиролликнинг ахборот департаменти раҳбари Маргарета Торгреннинг айтишича, ресурслар чекланган бир вақтда маликанинг ўзи вирусдан зарарланганларга кўмак бериш истагини билдирган.

София янги вазифани сидқидилдан бажаришга киришган, тиббиёт ходимлари формасини кийган ва ҳамкасблари билан танишган, дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда собиқ моделнинг ушбу мотивацион ҳаракати ижобий баҳоланиб, илиқ фикрларга сабабчи бў​лган.

Фото: Cosmopolitan

Фото: Cosmopolitan

Маълумот учун, 2015 йилда шаҳзода Карл Филипп билан турмуш қургунга қадар малика София моделлик фаолияти билан шуғулланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди