Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’даги Homemade гуруҳига америкалик уй бекаси ўзи тайёрлаган ҳамда кўринишидан оригинали билан деярли бир хил McDonald’s гамбургери суратини жойлади, деб ёзади The Sun.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Шундай қилиб, у котлет учун ярим килограмм мол гўшти қиймасидан фойдаланган. Қиймани тузлаб, кейин унга юпқа юмалоқ шакл берган. Котлетлар ўқлов ёрдамида текислаб олинган ва ёғда икки дақиқа давомида икки томонлама қовурилган.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Соус учун майонез (бир стакан), саримсоқ соуси (бир ош қошиқ), пиёз соуси (бир ярим чой қошиқ), хантал, паприкадан фойдаланилди. Уларнинг ҳаммаси аралаштирилган. Гамбургер нони ҳам уйда оширма хамирдан пиширилган, усти эса кунжут билан безатилган.

«Булочка пишириб олинг ва бургерни тайёрлашни бошланг. Биринчи котлетни, кейин қолган маҳсулотлар: соус, салат барглари, пиёз, бодрингни қўйинг ҳамда ажойиб бургерни маза қилиб тановул қилинг!», — дейди рецепт муаллифи.

Интернет фойдаланувчилари аёлга бургер рецепти учун миннатдорчилик билдирган. «Уйда бор нарсалардан фойдаланиб, мазали егуликларни тайёрлаш ажойиб!», — деб ёзади Facebook фойдаланувчиларидан бири.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Метан заправкаларда инқироз — душанба оғир ўтади, ваъда ваъдалигича қолди
Спорт
ЖЧ—2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қандай солиқ имтиёзлари бор?