Clash de Cartier’дан янгилик: бренд коллекциясида янги аксесуарлар сони ортди. Коллекциядан маржонли, ўзига хос безакли ҳамда clou carré классик элементларини ўз ичига олган тақинчоқлар ўрин олган, деб ёзади Elle.
Янги билагузук ва узуклар бир нечта вариантда ясалган бўлиб, улар орасида оқ тилла, пушти металл ҳамда феруза рангли амазонит билан бирга ишланган сариқ тилла тақинчоқларни учратиш мумкин.
Маълумот учун, Cartier томонидан Clash de Cartier коллекциясининг илк тақдимоти бундан бир йил аввал 2019 йилда Парижда бўлиб ўтганди. Коллекциядан кундалик ҳамда муҳим учрашув ва тадбирларга тақиш мумкин бўлган 15 та аксессуар ўрин олганди.
Изоҳ (0)