Англияда яшовчи эр-хотин ҳар куни турли даврларга оид театр либосларида сайр қилади, деб ёзади BBC.
Бакингемшир графлигида яшовчи 45 ёшли либослар устаси Изабелла Питчер ҳар куни эри Лукас билан тарихий кийимларда сайрга чиқади. Аёлнинг айтишича, карантиндан аввал турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган, шунинг учун кўплаб тарихий либослар тайёрлаб қўйилган эди. Пандемия туфайли барча тадбирлар бекор қилинди.
Либослар устасининг айтишича, кийимларни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш керак. Қишлоқдошлари эса унинг эри билан ҳар кунлик мода намойишини кутиб ўтиради.
У ҳазил тариқасида сўнгги ҳафта ичида бир йил давомида кўрмаган қишлоқдошларини ҳам кўрганини айтади. Аёл қишлоқдошлари билан масофа сақлаган ҳолда кўришишларини ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)