Ўзбекистонда 14 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 1165 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Аввалроқ 14 апрель куни соат 15:30 ҳолатига кўра, беморлар сони 1113 нафарга етгани маълум қилинганди.
Ўзбекистонда ҳозиргача 99 киши коронавирусдан соғайди, тўрт киши касаллик оқибатида вафот этди. Бундан ташқари, хорижда камида 23 ўзбекистонлик коронавирусга чалинган, уларнинг уч нафари вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.
Изоҳ (0)