Ҳозир ҳамма уйда ўтирибди: автотранспорт ҳаракатланмаяпти, самолётлар парвоз қилмаяпти, йирик заводларда эса ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилган. Ер «нафасини ростлаш» имконини қўлга киритди. Бу ҳолат турли шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиш даражасини камайтирмоқда, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Тозаланиш жараёни сайёранинг энг ифлосланган ҳудудларини ҳам қамраб олмоқда. Инсонлар фаоллигининг камайиши Ҳиндистоннинг смог даражаси юқори босқичга чиққан Нью-Деҳли шаҳри ҳавосининг тозаланишига олиб келди.
Қуйидаги расмларда шаҳарнинг қандай ўзгарганини кўриш мумкин.
AQI India маълумотларига кўра, сўнгги ой ичида Нью-Деҳли ҳавосининг ифлосланиши сезиларли даражада камайди. Шаҳар ҳавоси сифати кўрсаткичи эса «ёмон»дан «меъёрида» ва «яхши»га ўзгарди.
Коронавирус фақат ҳавонинг ифлосланиш даражасига таъсир кўрсатмаяпти. Аввалроқ коронавирус сабаб «Ернинг қалтирашлари» пасайгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)