ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье фаолиятини «Тоттенҳэм»да давом эттириши мумкин, дея хабар қилмоқда 90min.
Мазкур трансферни лондонликлар устози Жозе Моуриньо хоҳламоқда. Португалиялик мутахассисга Серж Орье билан ишлаш ёқмаяпти.
28 ёшли белгиялик футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шу тариқа Томанинг трансфери «Тоттенҳэм»га текинга тушади.
ПСЖ Меньени 2016 йилнинг ёзида «Брюгге»дан 6 миллион евро эвазига сотиб олганди. 2019/20 йилги мавсумда футболчи 27 ўйин ўтказиб, бир гол ва иккита самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)