Футбол бўйича Халқаро Чемпионлар Кубоги мусобақасининг бекор қилингани испан клубларини қанча даромаддан қуруқ қолдириши маълум бўлди.
Marca’нинг хабар қилишича, «Реал» ва «Барселона» жамоаларининг ҳар бири тахминан 18 миллион евро миқдоридаги пулдан қуруқ қолади. Мазкур жамоалар Лас-Вегасдаги янги стадионда ўзаро баҳс юритиши керак эди.
Аввалроқ Халқаро Чемпионлар Кубоги мусобақасининг 2020 йилги мавсуми коронавирус сабаб бекор қилингани маълум қилинганди.
Маълумот учун мазкур мусобақа 2013 йилдан буён дунёнинг топ-клублари иштирокида ўтказиб келинади. Ўйинлар ёз фаслида турли хил мамлакатлар, хусусан, АҚШ ва Хитойда бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)