• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    "Ҳьюстон, бизда муаммо бор": коинот ҳақидаги энг оммабоп фильмлар

    Бугун 12 апрель – Халқаро авиация ва космонавтика куни. Ушбу кун муносабати билан сизга карантин пайтида уйда қолиб, томоша қилишингиз мумкин бўлган коинот ҳақидаги энг сара фильмлар рўйхатини тақдим қиламиз.

    «Interstellar»/ Interstellar

    Фото: IMDb

    Фото: IMDb

    АҚШ, Буюк Британия, 2014 йил.

    Илмий-фантастик драма.

    Давомийлиги: 169 дақиқа.

    IMDb рейтинги: 8,6.

    Трейлер

    Фильмдаги воқеалар номаълум келажакда ривожланади. Қурғоқчилик ва чанг бўронлари келтириб чиқарган глобал очарчилик ерга хавф солади. Юлдузлараро саёҳат инсониятнинг ягона умидига айланади. NASA ходимлари Сатурн сайёраси орбитасида истиқболли юлдуз тизимига олиб борадиган қора туйнукни топгач, тажрибали тадқиқотчилар гуруҳи инсон учун мос бўлган шароитларга эга сайёрани қидиришга киришади. Кристофер Ноланнинг ушбу машҳур фильми яратилиш жараёнида америкалик физик ва астроном Кип Торн маслаҳатчи сифатида иштирок этган.

    «Гравитация»/ Gravity

    Фото: The Verge

    Фото: The Verge

    АҚШ, Буюк Британия, 2013 йил.

    Илмий-фантастик драма, триллер.

    Давомийлиги: 91 дақиқа.

    IMDb рейтинги: 7,7.

    Трейлер

    Фильм коинотдаги фожиа натижасида барча жамоа аъзоларидан айрилган тадқиқотчи Райан Стоун ҳақида ҳикоя қилади. Ер билан алоқа буткул йўқолгач, унинг уйга қайтиш ҳақидаги умиди ҳам сўнади.

    Режиссёр Альфонсо Куарон ва оператор Эммануэль Любецки томонидан тақдим этилган картина дунё киноихлосмандлари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинган фильмлардан саналади.

    «Марслик»/ The Martian

    Фото: The Verge

    Фото: The Verge

    АҚШ, 2015 йил.

    Илмий-фантастик, саргузашт фильм.

    Давомийлиги: 142 дақиқа.

    IMDb рейтинги: 8,0.

    Трейлер

    «Арес III» тадқиқот кемаси қум бўрони сабаб Марсни тарк этади. Бироқ экспедиция аъзоларидан бири Марк Уотнинг ер билан алоқаси узилиб, битта ўзи қолиб кетади. Ўта қийин шароитда яшаб қолиш учун астронавт ирода кучини намойиш этиши талаб қилинади.

    Коинотда яшаб қолиш мавзусидаги бошқа фильмлардан фарқли равишда, режиссёр Ридли Скоттнинг Энди Уирнинг шу номдаги китоби асосида суратга олган фильми жуда ижобий ва оптимистик руҳдалиги билан ажралиб туради.

    «Жаҳаннам олови»/ Sunshine

    Фото: Медиум

    Фото: Медиум

    Буюк Британия, 2007 йил.

    Илмий-фантастика, драма, триллер, саргузашт.

    Давомийлиги: 107 дақиқа.

    IMDb рейтинги: 7,3.

    Трейлер

    Дэнни Бойлнинг илмий-фантастик фильми «Икар-II» коинот кемаси экипажининг аъзолари сўниб бораётган қуёшни аланга олдириш орқали инсониятни сақлаб қолиш учун йўл олиши ҳақида ҳикоя қилади. Бу биринчи миссия эмас эди. Жамоа бундан аввал худди шундай топшириқ билан кетиб 7 йил аввал изсиз ғойиб бўлган «Икар-I» ҳақида ҳам хабардор.

    Фильм атиги 3 ой ичида суратга олинган бўлса-да, унга улкан вақт ва куч сарф қилинган. Сценарий ҳамда умумий тайёргарликнинг ўзига 2 йил кетган. Монтаж ишлари, визуал эффектлар ишланмаси 1 йил давомида олиб борилган. Режиссёр кейинчалик бошқа бу жанрда мураккаб картина ишламаслигини билдирган.

    «Аполлон-13»/Apollo 13

    Фото: Madison

    Фото: Madison

    АҚШ, 1995 йил

    Саргузашт, тарихий фильм, драма.

    Давомийлиги: 140 дақиқа

    IMDb рейтинги: 7,6.

    Трейлер

    Рон Ҳоварднинг тарихий драмаси 1970 йилда амалга оширилган «Аполлон-13» миссияси давомидаги реал воқеликларга асосланган. Парвознинг илк 2 куни ҳеч қандай ғайриоддий ҳодисаларсиз ўтади. Бироқ кейин бортда кислород баллони портлаши ортидан жиддий авария юзага келади. Ушбу ҳодиса нафақат ойга қўниш, балки жамоанинг ерга эсон-омон етиб олиш масаласини ҳам сўроқ остида қолдиради.

    «Аполлон-13» фильмида ишлатилган «Ҳьюстон, бизда муаммо бор» ибораси бир неча йиллардан бери оммавий ва машҳур саналади. Фильм инсоният томонидан коинотнинг забт этилиши машаққатлари ҳақидаги тўлиқ ва жуда қизиқарли картина ҳисобланади.

    «Ой 2112»/ Moon

    Фото: IMDb

    Фото: IMDb

    Буюк Британия, 2009 йил.

    Илмий-фантастика, драма.

    Давомийлиги: 97 дақиқа.

    IMDb рейтинги: 7,9.

    Трейлер

    Коинот диспетчери Сэм мана 3 йилдирки Ойда ёлғиз ишлайди. У нодир газ олинишини назорат қилган ҳолда фақатгина гапирадиган робот билан фикр алмаша олади. Аммо шартнома тугашига қандайдир ҳафталар қолганида Сэм атрофда ғалати ҳодисалар бўлаётганини пайқаб қолади.

    Дункан Жонс режиссёрлигидаги фильм етарлича қизиқарли ишланган. Воқеалар марказидаги Сэм Рокуэлл эса уни тўлдириб, томошабоп қилиб туради.

    12.04.2020, 16:37   Изоҳ (0)   53541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гулчеҳра Саъдуллаева 70 ёшни қарши олди. Фарзандлари актрисани уйларидан туриб табриклади (видео)

    12.04.2020, 14:33

    «Бу даражага етади деб ўйламагандик». 23 нафар ўзбекистонлик актёр карантин туфайли Истанбулдаги меҳмонхонада қолиб кетди

    12.04.2020, 12:27

    Леди Гага иштирокидаги Гуччи ҳақидаги фильм премьераси қачон бўлиши маълум бўлди

    12.04.2020, 09:39

    Бурак Ўзчивит Instagram’да энг кўп фолловерга эга турк актёри бўлди

    10.04.2020, 20:44

    Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

    10.04.2020, 18:18

    Тадқиқот: Роберт Де Ниро бошқа актёрлардан кўра энг кўп ёвуз ролларни ижро этган

    10.04.2020, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.