Афсонавий «Болалар» гуруҳи яккахони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов 12 апрель куни неварали бўлди. Бу ҳақда «Хўжа» гуруҳи хонандаси Иззат Ибрагимов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Тоҳир, дўстим, набира муборак бўлсин! Оллоҳ пешонасини саждали қилсин, қалбини Қуръонга муҳаббатли қилсин! Ота-онаси кўзининг қувончи бўлиб, униб-ўссин. Бизларни ҳам Оллоҳ мана шундай ‘дода’ бўлиш бахтига муяссар эцин! Омин!», — деб ёзди Иззат Ибрагимов.
Тоҳир Содиқов 2019 йилнинг март ойида тўнғич қизи Гўзални турмушга берган эди.
Изоҳ (0)