Ўзбекистонлик таниқли спортчилар, хонандалар, стилистлар, бошловчилар, шунингдек, россиялик машур хонанда Филипп Киркоров иштирокида қўлларни тез-тез совунлаб ювиш кераклиги тарғиб қилинган эстафета суратга олинди. Видеоролик эстафетада иштирок этганларнинг Instagram’даги саҳифаларида эълон қилинди.
Видеода карантинда уйда ўтириш ҳамда гигиенага риоя қилиш кераклиги айтилган рус тилидаги қўшиқ оҳанглари остида машҳурлар совунни бир-бирига «узатиб», қўлларини юваётгани акс этган.
«Ҳаммамиз учун осон бўлмаган ҳозирги пайтда, биз нафақат ўзимиз балки атрофимиздаги ҳамма учун маъсулмиз. Уйда қолинг, гигиена қоидаларига риоя қилинг! Озгина кутишимиз керак холос», — дейилади видео изоҳида.
https://www.instagram.com/p/B-wdPd4pI7v/?igshid=lv8xsrclilbm
Изоҳ (0)