UFC президенти Дэйна Уайт UFC 249 мусобақасининг бекор қилинишига муносабат билдирди. Бу ҳақида ESPN хабар бермоқда.
«Юқоридан қўнғироқ бўлди. Ушбу мусобақани ўтказмаслигим кераклигини айтишди. Бу кейинги мусобақаларга ҳам тааллуқли. Аммо ҳаммаси яхши, биз ҳам бундай даврни бошдан ўтказишимиз лозим эди. Лекин биринчи имконият пайдо бўлиши билан қайта олиш муҳим. Босим менга таъсир ўтказа олмайди. 20 йилдан бери шу иш ичидаман. Бошқа одамларнинг нималарни ўйлаётгани менга қизиқ эмас. Бироқ хавфсизлик ва одамларнинг соғлиғи бизни ҳам биринчи навбатда хавотирга соладиган нарсалигини тушуниш лозим. Биз жуда тез қайтамиз», — дейди Дэйна Уайт.Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақасининг асосий жанги Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Тони Фергюсон ўртасида кечиши кутилганди. Бироқ Ҳабиб коронавирус сабаб Россиядан чиқиб кета олмаслиги маълум бўлгач, унинг ўрнига Фергюсон билан Жастин Гетжи жанг қилиши белгиланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)