• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Танқидлар, хотиржамлик, Зиданнинг ёрдами ва Каземиф ҳақида. «Реал»нинг 19 ёшли янги юлдузи Винисиуснинг катта интервьюси

    2017 йил 23 майида «Реал» клуби Бразилиянинг «Фламенго»сидан Винисиус Жуниор исмли ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаган футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Клуб унинг учун 45 миллион евро тўлаши айтилди. Фақат у клубга 18 ёшга тўлган вақтда келиши маълум қилинди. 2018 йил 20 июнида «Қироллик клуби» футболчиси сифатида таништирилган Винисиус ҳеч қанча ўтмай асосий жамоа билан машғулотларни бошлади. Секин-аста асосий таркибда кўриниш бера бошлаган футболчининг ҳаракатлари мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Аммо футболчининг Испания пойтахтидаги дастлабки мавсуми кўнгидагидек кечмади. «Реал» ҳам ўша мавсумда ҳеч бир каромат кўрсат олмаганини қайд этиш лозим. Зинедин Зидан «Реал»га қайтди. Эден Азар сотиб олинди. Ҳаммаси Винисиус учун қайтадан бошланди. 2019 йил ноябрига қадар футболчига жуда кам ўйин дақиқалари берилди. Аммо Эден Азарнинг сафдан чиқиши, Винисиусга яна бир имкон тақдим этди. У эса бундан унумли фойдаланишни бошлади. Ҳатто «Эль-Класико»да «Барселона» дарвозасига гол ҳам урди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб Винисиуснинг ҳали бошланмаган эртаги номаълум муддатга тўхтаб қолди. Бир қанча вақт муқаддам Esporte Interativo нашри Мадрид етакчиси бўлишга интилаётган ёш юлдуздан интервью олди. «Дарё» эса ушбу суҳбатни ўзбек тилида тақдим этади.

    Маълумот учун, интервью олинган вақтида Америка Кубоги, Олимпиада ўйинлари каби мусобақалар ҳали қолдирилган эмасди. 

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    — Америка Кубоги ва Олимпиада ўйинлари ҳақида

    «Агар имконияти бўлса, иккала мусобақда ҳам қатнашган бўлардим... Аммо бу Олимпиадада қатнашишим учун сўнгги имконият. Унда қатнашиб, ғолиб чиққан ҳолда терма жамоа тарихида қолмоқчиман».

    — «Реал» уни Олимпиада ўйинларига қўйиб юборадими?

    «Билмадим, бу ҳақида гаплашганимиз йўқ. Кейинроқ ҳамма учун энг яхши вариантни танлаймиз».

    — Мадридда биринчи мавсум ҳақида

    «Жуда хотиржам эдим: оилам ёнимда, фақат клуб ва ўйиним ҳақида ўйлайман. Ўтган мавсум мен учун яхши ўтганди. Боиси кўпроқ майдонга тушдим. Янги мавсум стартида эса ўйин амалиёти камлиги сабаб қийналдим. Бироқ клуб ҳар доим мени қўллаб-қувватлади. Шунинг учун ҳам хотиржамликни сақлаб қолдим. Имконият берилишини билардим. Муҳим ўйинлар бошланиши билан ҳаммага имконият берилиши табиий эди».

    — Ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида

    «Бундай нарса хаёлимга ҳам келмаган. Футболда ҳамма нарса бир дақиқа ичидаёқ ўзгариб кетиши мумкин. Шу сабабдан доим хотиржамликни сақлаб келаман. Баъзан клубни ўзгартириш ҳақида ўйлаб қоласан, аммо бу ишни мавсум ўртасида қилиш муаммо. Ҳеч қачон «Реал»дан кетишни истаган эмасман. Дунёнинг энг яхши футболчилари билан ёнма-ён яхши ўйин кўрсатиш учун боримни бераман. Бошқа клубга ўтгандан наф йўқ. Чунки машғулотлар ва ўйин даражаси «Реал»никидан пастроқ бўлади».

    — Қийин вазиятларда Зидан билан муносабатлари ҳақида

    «Зидан ҳар доим менга ишонч бағишлаб туради. Имконият пайдо бўлганда хаёл ҳар хил кераксиз нарсалардан холи бўлиши учун доим хотиржамликни сақлаб қолиш лозимлигини айтади. Мени ўйинда эканлигимни қайд этади. Зизу доим ёрдам беради.

    — Зиданнинг ишончи ҳақида

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    «Зидан барча футболчиларга ишонади. Агар футболчи ўзига ишонмаётган бўлса ҳам буни Зидан ўзгартиради. Майдонга ҳар доим бир хил таркиб тушмайди».

    — Ўйинлар таҳлили ҳақида

    «Зидан ўйинлар видеотасвирини қўйиб бериб, футболчилар нимани яхши, нимани ёмон қилганини ва нималарни яхшилаш кераклигини тушунтиради. Бундай нарсалар устида ишлаётганимиз жуда яхши, албатта. Мен ҳам бу орқали ўзимдаги фарқларни кўраман. Ўсаётганлигимни, жамоага ёрдам бераётганлигимни, жамоа эса менга катта кўмак кўрсатаётганини тушунаман. Жорий мавсум бошқаларга қараганда жуда кам гол ўтказяпмиз. Натижалардан ҳам буни билса бўлади».

    — Кийим алмаштириш хонасидаги қўллаб-қувватлов ҳақида

    «Бразилияликлар — Марсело, Каземиро, Милитао, Родриго... Доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз. Бу эса бизга бизга хотиржамликни сақлаб қолишга ёрдам беради. Чунки айтганларидек, бу ерга бўлишдан кўра, бу хонада қолиш қийинроқ».

    — «Хетафе»га қарши баҳсдан сўнг танқидлар ҳақида

    «Югуриш учун майдон четига бордим. 8 марта югуришни такрорлашим керак эди. Мен эса буни эртага тонгда қилишимни мураббийга айтдим. Одамлар эса мени машғулот ўтказишдан бош тортганим ҳақида гапирди. Аммо мен уйда машғулот ўтказгандим. Шунингдек, ўйиндан сўнг албатта югуришни амалга ошириш шарт эмас».

    — Неймарнинг Олимпиадада иштирок этишни хоҳлаётгани ва унинг Америка Кубогида кўпроқ кераклиги ҳақида

    «Иккала тарафда ҳам, умуман, Неймарнинг ҳар бир ўйинда йўқлиги билинади. У иккала мусобақада ҳам ўйнаши ва жамоага ёрдам бериши мумкин».

    — Неймар ва «Олтин тўп» ҳақида

    «Неймар дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга муносиб. Агар жароҳатлар бўлмаса ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлса, у кўплаб совринларни ютиши мумкин. У билан бирга тўп суриш ажойиб ахир».

    — Қийин вазиятлардаги характери ҳақида

    «Агар бахтли бўлсанг, вазият қандай бўлишидан қатъи назар дунёга кулиб боқасан ва яна ниманидир ўрганишни хоҳлайсан. Булар ва оилам ёнимдалиги ҳар доим менга ёрдам бермоқда».

    — Улғаётгани ҳақида

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Мен «Реал»да тажрибали футболчилар, барча совринларни ютиб бўлган афсоналар билан бирга тўп тепяпман. Аммо улар ҳамон ғалаба иштиёқини сақлаб қолган ва кўпроқ ғолиб бўлишни истайди. Улар мен ва Родригога ёрдам беряпти. Родриго ва Милитаонинг Мадридга келганига кўп бўлгани йўқ. Бироқ улар ҳам анча олдин келганларга ўхшайди. Улар ҳам жамоанинг бир қисми бўлиб қолиш, кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳламоқда».

    — ОАВ ва Винисиус

    «Қарашлар жуда тез ўзгаришини гувоҳи бўляпман. Ноябрда мавсумнинг энг ёмон ўйинчилардан бири эдим. Ҳозир (февраль) эса энг яхшиларидан бири».

    — Машғулотлар ҳақида

    «Ўз ишингни кўнгилдагидек бажаришга, машғулотларда бор кучингни сарф этишга бор диққат-эътиборни жалб қилиш лозим».

    — Машғулотларнинг ўйинлардаги ёрдами ҳақида

    «Ҳа, машғулотларнинг ёрдами бироз тегади. Аммо уларни ўйинлар билан тенглаштириб бўлмайди. Ўйин вақти гол ура олсанг, ўзингга бўлган ишонч жуда тез қайтади».

    Родриго ҳақида

    «Мадрид»да ҳамма учун жой бор. Бу мураббийлар учун ҳам, футболчилар учун ҳам бирдек қийин. Зидан шу боисдан ротацияга кўп қўл уради. Шундан олиб қаралса, ҳаммамизда ўйин вақти деярли тенг чиқади. Родриго билан бир-биримизга ёрдам беряпмиз. Бразилиядалигимздаёқ дўст эдик. У билан бу ерда ҳам терма жамоада ҳам бирга тўп тепишни истайман».

    — Азарнинг жароҳатдан тузалиб қайтиши ва асосий таркибдаги жойини қайтариб олиши ҳақида

    «Азарнинг қайтаётганидан хурсандман. Бу эса Зидан яна бир футболчидан фойдаланиши мумкинлигини англатади. Биз кейинги ўйинларда шундай юқори даражадаги футболчи бизга қанчалик керак бўлганини кўрамиз. У мавсум сўнгида бизга катта кўмак беради. Ҳал қилувчи паллада барча футболчилар ўз жисмоний ҳолатининг чўққисида бўлишини истаймиз».

    — Ўнг қанотдаги ўйини ҳақида

    «Бир хил ўйин кўрсата олмайман. Шунинг устида ишлашим керак. Боиси аввал ҳеч қачон ўнг қанотда ўйнашимга тўғри келмаган. «Реал»да эса бу ҳолатга бир неча бор тушдим. Чап қанотда нима қилиш кераклигини яхши биламан, ўнгда эса бу қийинроқ».

    — «Бернабеу»даги мухлислар ҳақида

    «Ўтган мавсум сўнгида тўп келиб тушгач, рақиб майдони томон ҳаракатланган вақтим мухлисларга бу ҳолат ёқиб, мени қўллаб-қувватлаганди. Улар бу ишни қилиб, мени ғоятда бахтли қилган эдилар. Мен ҳам кўплаб голлар уриб, «Мадрид» билан кўплаб совринларни ютган ҳолда жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни истайман».

    — Танқидлар ҳақида

    «Бошланғич босқичда кўплаб голлар урасан. Аммо профессионал босқичда голларинг сезиларли даражада камаяди. Бу осон эмас, бироқ мен эндигина 19 ёшдаман. Тажрибали футболчиларнинг ёрдами сабаб янада кучлироқ бўлиб боряпман. Шу жиҳатдан мен Раҳим Стерлингга ўхшайман. У ҳам менинг ёшимда худди шундай ўйин кўрсатганди. Аммо ҳозир у кўплаб голлар урмоқда. Ҳатто ўтган мавсумдагидан ҳам. Вақти келса, голлар ҳам келади. Зидан машғулотларда мен билан ишламоқда, ҳужумни қандай якунлаш борасида ёрдам бермоқда. Мураббийинг собиқ футболчи бўлса, бу кўп нарсани англатади, майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам».

    — Жамоага янги келган Рейньер ҳақида

    «Энди ёнимизда бразилиялик яна бир футболчи бўлади».

    — Унга маслаҳатлар

    «Кучлироқ бўлиш учун аввалоси Рауль бошчилигидаги «Кастилья»даги ўйинларига диққатини қаратиши лозим. Унда мослашиш учун 4 ой бор».

    — Бразилия терма жамоаси ҳақида

    «Терма жамоа рўйхатида бўлишни хоҳлайман, орзу қиламан. Родриго, Милитао ва Каземиро ҳам».

    Блиц савол-жавоблар:

    — «Фламенго»

    «Жамоа кўплаб совринлари ютади деб умид қиламан».

    — Мундиал ёки Чемпионлар Лигаси

    «Иккаласи ҳам».

    — Чемпионлар Лигасида пенальтини тепиш ёки Рамосга бериш

    «Рамосга бераман».

    — Каземирога қарши бирга-бир ўйнаш, ёки тўпни ҳимоя қилиш

    «Каземирога қарши бирга-бир ўйнаш, фақат машғулотларда»

    — Нима қийинроқ: Марселодек тўпга эгалик қилиш, ёки машғулотлардагидек бошқариш

    «Тўпга эгалик қилиш»

    — Марсело

    «Кумирим».

    — Каземиро

    «Каземиф».

    Фото: «Tribuna.com»

    Фото: «Tribuna.com»

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    08.04.2020, 22:58   Изоҳ (0)   24427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» футболчилар маошини қисқартирди. Аввалроқ «Барселона» ва «Ювентус» ҳам шундай қилганди

    08.04.2020, 22:45

    Паоло Мальдини ва унинг ўғли коронавирусдан халос бўлди

    08.04.2020, 19:48

    «Олтин тўп»ни фақат Мессига бериш керак» — Филипе Луис

    08.04.2020, 17:32

    Гиггз «Манчестер Юнайтед»даги шерикларидан рамзий терма жамоа тузди. Унда Роналдуга ўрин топилмади

    08.04.2020, 16:18

    Шота Арвеладзе коронавирус сабаб Қозоғистон орқали Туркияга учиб кетгани маълум бўлди

    08.04.2020, 15:21

    «Рақамлар алдамайди. Улар Роналдунинг дунёда энг яхши футболчи эканлигини кўрсатмоқда» — Нани

    08.04.2020, 14:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.