• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Уй йўқ, ҳужжат йўқ, ҳуқуқ ҳам йўқоладими?» Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига уй ажратиш муаммоси тизимли ҳал этилиши зарур

    Бола дунёга келар экан, ота-онаси унга тарбия беради, боқиб катта қилади. Ўқитади, уй-жойли қилади. Лекин бу имконият барчада ҳам мавжуд эмас. Меҳрибонлик уйида вояга етган қора кўзларнинг қалбидаги ота-она меҳрига ташналик, улғайгач бошпанасизлик, ишсизлик, чорасизлик билан ўрин алмашади. Халқ демократик партияси сайловолди дастурида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоялаш, уй-жой билан таъминлашни яхшилаш вазифаси ҳам белгиланган.

    Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили билан ҳамкорликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш ҳамда уларни уй-жой билан таъминлаш масаласида Тошкент вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди.

    Меҳрибонлик уйи битирувчилари, яъни айни пайтда бошпанасиз бўлган фуқаролар иштирокида Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов қабулида бўлинди.

    Меҳрибонлик уйлари битирувчилари уй-жой ололмагач, аччиқ тақдир қандай синовларга дучор қилганини уларнинг ўзидан эшитсак.

    Алесия Халикова:

    — Ўрта Чирчиқдаги Меҳрибонлик уйида вояга етганман. 2003 йил Меҳрибонлик уйи ҳисобидан чиқарилдим, ўша ердан ўз хоҳишимсиз турмушга узатишди. Шундан буён давлатимиздан менга уй беришини сўраб мурожаат қиламан, ижара уйда яшаб келяпман. 3 фарзандим бор. Кенжамни ўзим билан олиб келганман. Чунки уй эгаси билан бирга яшаймиз. Бир хонани ижарага олганман. Қолган болаларим эрим билан. Официант бўлиб ишлайман, 600 минг ойлик оламан. Шу тарзда яшаб туришга мажбурман. Чирчиқдаги бир танишимдан илтимос қилиб, унинг уйига вақтинчалик рўйхатдан ўтдим. Чунки ишлашим, болаларимни боқишим керак.

    Катта қизим бу йил мактабнинг 9 синфини тамомлайди. Паспорт олиши керак. Аммо ҳеч қаерда рўйхатда турмагани сабабли қизимга паспорт ҳам ололмаймиз. Қизимнинг орзулар улкан, ҳарбий ҳамшира бўлишни хоҳлайди. Унинг орзулари хаёллигича қолишини ўйлаб хавотирдаман. Ота-она тақдири болаларига соя солишини ўйламаган эканман.

    2017 йилдан буён қизимга нима керак бўлса, ўзимга айтишини сўрайман. Озиқ-овқат маҳсулотлари, харажатлари учун пул ва бошқа кам-кўстини ўзим қиламан. У отасининг уйида фақатгина ётиб туриш учун қолади, унинг ҳисобидан яшамайди.

    Кичик қизим 3—4 марта мактабини алмаштиришига тўғри келди. Бормаган жойим, тақиллатмаган эшигим қолмади. 17 йилдан буён шу қадар чарчадимки, ҳатто умидим ҳам қолмади. Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова билан гаплашганимдан кейин умид уйғонгандек бўлди. Бироқ шунда ҳам муаммо ҳал бўлишига ишонмай турибман. Сабаби мен бормаган бирор бир ташкилот қолмади. У киши айтган ва мурожаат қилаётган ҳамма жойга мен ҳам борганман.

    Биласизми, фарзандларимнинг отаси мендан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиб қўйган. Уни бериш учун 1,5 миллион сўм талаб қилди. Уни 17 йилдан бери танир эканман ҳеч қаерда ишламайди. Доим ир гапни аткрорлайди: «мен 300 минг учун давлатга ишламайман». Ахир болаларни боқиш керакку... Шунинг учун 9 йилдан буён бирга яшамаймиз. Лекин расман никоҳимиз бекор қилинмаган. 3 йил олдин унга пул беришни тўхтатдим. Пулни катта қизимга бера бошладим. Чунки отаси берган пулларимни ичкиликка сарфлайди. Болаларим эса оч қолади. Яқинда эрим мени алиментга берганини билдим. Ҳеч ким бу ҳақда мени огоҳлантирмаган. Ваҳоланки, суд қарори 2018 йилда чиққан экан. Шундан буён 33 миллиондан ортиқ қарз ёзилибди. Икки ҳафта олдин шунча қарзим бор эканини эшитиб, ақлим шошди. Шунчаси камдек, бу ҳам яна бир муаммо. Оққўрғонга бордим, судья билан гаплашдим. Тўлашга мажбур эканимни айтди. Қанқасига ахир бир фарзандим мен билан яшайди?.. Отаси ҳеч қачон бирор жойда ишламаган. Болаларни боқиш учун ўзим тиришиб тирмашаман. Суриштирмасдан, масаланинг моҳиятини билмасдан, қандай қилиб шунча қарзни бўйнимга илишганига ҳайронман. Шундан сўнг ушбу масалада чамаси бир ҳафталар олдин Президент порталига қўнғироқ қилдим. Улар суришитиб, жавобини айтамиз, деди.

    Алия Юнусова алимент билан боғлиқ муаммоли масалада ёрдам берадиган бўлди. Вилоят ҳокимлиги томонидан аёлга Оҳангарон туманидан уй ажратилиши ҳақида ваъда берилди. Бунинг учун зарур ҳужжатлар тақдим этиладиган бўлди. Яна янги ваъдалар билан уйига йўл олган аёлнинг юз-кўзида мамнуният кўринмади. Аксинча, ҳадик ва хавотир аломатлари бор эди.

    Антон Ивушкиннинг ҳеч кими йўқ, кўзлари хиралашган, 10 йилдан буён уй-жойсиз кун кечириб келади. Ҳақ-ҳуқуқи учун курашиб, идорама-идора юрган йигит ҳануз яхши кунлар келишига ишонади. У ҳам Алия Юнусовага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Антон 1992 йили Янгийўл шаҳрида туғилган. Янгийўл, Ангрен ва Олмалиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларида ўқиб, 2010 йилда Бўстонлиқ туманидаги коллежни тамомлаган. Шундан буён ҳокимиятга уй сўраб мурожаат қилиб келади. Бир неча ҳудудда яшаб, улғайган болага ким уй бериши кераклиги ҳақида саволга ҳали ҳамон жавоб топилмаган. Хўш, Антон каби бир жойда туғилиб, вазият тақазосига кўра бошқа бир жойда яшаган (албатта ўз хоҳишига кўра эмас) етим болаларга ким уй бериши керак?

    Вилоят ҳокимиятида бўлиб ўтган учрашувда Антоннинг ҳам сўзларига қулоқ тутилди. Унинг айтишича, Олмалиқ шаҳридаги эски умумий турар жойдан унга хонадон ажратилган. Бироқ тўкилиб тушаётган уйда яшаш умуман имконсиз, ҳаёт учун хавфли. На ойнаси, на эшиклари бор. Электр тармоғи узилган. Яшаш учун ҳеч қандай шароит йўқ. Антон қаерда паноҳ топса, ўша ерда кун кечириб юрганини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, аввалроқ унга ажратилган хонадонда қандайдир бир оила яшаган экан. Уларни чиқариб юбориб, Антонни жойлаштирамиз дейишган. Хонадон эгалари эса Антондан ордер ва бошқа ҳужжатларни сўраган. Кейин у яна идорама-идора юришга мажбур бўлган.

    Николай Пиминов қўли гул уста. Қурилиш коллежини тамомлаган. Вақтинчалик қурилиш ишларида ишлаб, кун кечиради. Паспорти бор, лекин 5 йилдан буён ҳеч қаерда рўйхатда турмайди. Муқим иш ўрни, яшашга бошпанаси ҳам йўқ.

    — Иш берувчилар қаерда яшашимни, қаерда рўйхатдан ўтганимни сўрайди, — дейди Николай. — Ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаганимни, яшаш жойим тайин эмаслигини билгач, ўзларини олиб қочишади. Бундай вазиятда иш топишим ҳам жуда қийин. Ҳозир синфдошимнинг холасиникида қоляпман. Бу ҳам вақтинчалик. Мурожаатларим, берилган ваъдаларнинг барчаси амалга ошмай келмоқда. Бир укам бор эди, у бир неча йил олдин жинояти сабабли қамоққа олинган. Укамнинг тақдирини такрорламаслик учун қўлимдан келганча меҳнат қиламан. Лекин ўз уйинг бўлмаса бари бекор экан...

    Маргарита Михалян 1989 йилда туғилган. Ангрен шаҳридаги 34-сон махсус мактаб-интернатида таълим-тарбия олган.

    — Менинг асосий муаммоим ҳужжатлар билан боғлиқ, дейди у. – Болалар уйида тарбияланганман, лекин онам ҳаёт. Унинг уйи бор, раҳматли укамдан қолган. Лекин онам ҳали ҳам қизил паспорт билан яшайди. Мана, фарзандим 4 ёшга кирди. Унга на туғилганлик ҳақида гувоҳнома ололдим, на ўзимни пропискага қўя олдим. Онам билан бирга Ғазалкентда турамиз. Уй ҳужжатлари унинг номига расмийлаштирилмагани сабабли рўйхатга тура олмаяпман. Шунинг учун онамнинг уйини расмийлаштиришда ёрдам сўрайман. Чунки пропискасиз ишга жойлашиш, шифохонада рўйхатда туришнинг иложи йўқ. Жуда ҳам қийин вазиятдаман. Кимга мурожаат қилишни билмайман. Шу сабабли танишим бўлган Антон Ивушкиндан ёрдам сўрадим. У сизларга мурожаат қилишимни айтди.

    Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари бир-бирига мутлақо бегона. Бироқ уларнинг дарди, ташвиши, муаммоси бир хил. Ҳокимият томонидан уларнинг барчасига Оҳангарон туманидаги Миробод массивидан уй ажратиладиган, ҳужжат ишлари ва бандлик масаласида ҳам ёрдам бериладиган бўлди. Ҳокимият ваъдасини бажара оладими?..

    Умуман, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига уй-жой ажратиш бўйича бутун республикамизда муаммолар тўпланиб қолган. Бунинг асосий сабаби ҳукуматнинг тегишли меъёрий ҳужжатида молиявий манба ва ресурслар асослаб, аниқ кўрсатилмаган.

    Халқ демократик партияси депутатлари ушбу масалани атрофлича ўрганган. Ҳудудлардаги ҳокимият вакиллари, бошқа мутасаддилар билан фикр алмашилганда, шундай хулоса юзага чиққан. Бу долзарб масала билан боғлиқ таклифлар партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясига етказилган.

    Парламентдепутатлари ҳукуматнинг 2010 йил 2 августда қабул қилинган 164-сонли қарори билан тасдиқланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф тайёрламоқда.

    Зилола Убайдуллаева, журналист.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    09.04.2020, 18:00   Изоҳ (0)   56534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    New Life Insurance суғурта компанияси пандемия вақтида ҳимоя қилади

    09.04.2020, 15:00

    Карантин даврида коммунал хизматлар ва етказиб бериш учун қандай тўлов қилиш мумкин?

    09.04.2020, 12:00

    Макро супермаркетлари тармоғи онлайн-етказиб беришни йўлга қўйди!

    08.04.2020, 18:00

    «Ўзбекинвест» суғурта компанияси «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 100 млн сўм ўтказди

    08.04.2020, 12:00

    Ўзбекистонда тиббиёт асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида VESTA элеcтриc компаниясидан янгилик

    08.04.2020, 09:00

    «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: Ўзбекистон энерготизимининг барқарор ишлаши барчамизга боғлиқ

    07.04.2020, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 



    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: севги ўлимдан ҳам қудратли туйғу эканини исботловчи корейс дорамалари

    Кино | 23 май, 09:20

    Путин Лавровни энг олий орден билан тақдирлади

    Дунё | 23 май, 09:11

    “Манчестер Юнайтед” ёзда 4 футболчига “чиқиш эшиги”ни кўрсатади

    Спорт | 23 май, 09:05

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги: бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари

    Ўзбекистон | 23 май, 09:00

    Гарвард университети чет эллик талабаларни ўқитиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 23 май, 08:38

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 23 май, 08:29

    Трамп Путин иштирокидаги саммитни режалаштириш ҳақида кўрсатма берди

    Дунё | 23 май, 08:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.